#ҳаж_умра
#ноқонуний_фаолият
"Бизнес ниқоби" остида "Ҳаж" ва "Умра" зиёратига юборишда ноқонуний фаолият олиб бораётган фирибгарлардан огоҳ бўлинг!
"Бундан ташқари, илгари фақат "кўча" деб кўрилган уюшган жиноятчилик бугун "бизнес ниқоби" остида даромадли соҳаларга кириб боряпти. Айниқса, жиноий тўдалар фаолияти кўп қаватли уйлар ва автомашиналар олди-сотдиси, молиявий пирамидалар ташкил қилиш, "Ҳаж" ва "Умра" зиёратига юборишда анча кўпайган" – Ш.Мирзиёев.
Сўнгги бир йил давомида "Умра" тадбирларини ноқонуний амалга ошириш билан боғлиқ 178 та жиноят иши қўзғатилди, лицензиясиз фаолиятни амалга оширган 47 та, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган 15 та туристик ташкилотларга жарималар қўлланилди.
"Сизни Ҳаж сафарига олиб борамиз" деб турли айланма йўллар орқали фуқароларимизни сарсон қилаётган фирибгарларнинг алдовига учиб қолманг.
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан муборак Рамазон ойидаги Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этувчи қориларни саралаш ва тайёргарлик жараёнлари изчил давом этмоқда.
Шу йилнинг 4 февраль куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида Тошкент шаҳар масжидларида таровиҳ намозларида хатмга ўтадиган қорилар билан навбатдаги суҳбат ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум қориларга хатм қилиш одоблари, тажвид қоидалари, хусусан, вақф ва ибтидо (тўхташ ва бошлаш) илми бўйича маҳорат дарси ва маъруза қилдилар.
Шунингдек, малакали устозлар томонидан қориларнинг тайёргарлик даражаси кўрикдан ўтказилиб, муборак ой давомида Қуръон тиловатини юксак савияда адо этиш юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
AlQuran.uz