Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Феврал, 2026   |   6 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:49
Қуёш
07:07
Пешин
12:41
Аср
16:23
Шом
18:10
Хуфтон
19:22
Bismillah
23 Феврал, 2026, 6 Рамазон, 1447
Янгиликлар

Хоразмда ҳам эҳтиёжманд оилаларда ифторликлар уюштирилмоқда

20.02.2026   15447   1 min.
Хоразмда ҳам эҳтиёжманд оилаларда ифторликлар уюштирилмоқда

Муборак ой муносабати билан Хоразм вилоятидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун ҳам “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи”, деган эзгу ғоя асосида ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Ҳозирга қадар умумий ҳисобда имомлар томонидан 11 та оилага кирилиб, уларга жами 27 миллион сўмлик озиқ-овқат жамланмалари туҳфа қилинди. 

Жумладан, вилоят бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаев Урганч шаҳридаги Абулғози Баҳодирхон кўчаси 159-уйда яшовчи Сўнажон Бозорбоева хонадонида файзли ифторлик уюштириб, хонадон аъзоларидан ҳол-аҳвол сўраб, уларнинг қалблари қувончга тўлдирилди.

Бу йилги Рамазонда вилоят маҳаллаларидаги кам таъминланганлар учун бошланган бундай ифторликлар Рамазонни янада файзли, тароватли ўтказишга хизмат қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Хоразмда ҳам эҳтиёжманд оилаларда ифторликлар уюштирилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Жанубий Кореядаги ватандошлар билан Рамазон суҳбатлари ўтказилмоқда

23.02.2026   1239   1 min.
Жанубий Кореядаги ватандошлар билан Рамазон суҳбатлари ўтказилмоқда

Мамлакатимиз раҳбарияти ташаббуси билан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳолидан хабар олиш, улар билан маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказиш мақсадида бир гуруҳ таниқли уламолар ва имом-хатиблар хизмат сафарига йўл олган эди.
 

Айни пайтда Жанубий Корея Республикасида бўлиб турган Шаҳрисабз шаҳридаги “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Акмал қори Низомов ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказмоқда. Жумладан, Мокпо шаҳрида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонлик фуқаролар билан самимий мулоқотлар ташкил этилди.


Учрашувлардан кўзланган асосий мақсад — ватандошларимизга муборак Рамазон ойини кўтаринки руҳда, ибодат ва эзгу амалларга бой тарзда ўтказишларига кўмаклашиш, уларнинг диний саводхонлигини янада оширишдан иборат.


Суҳбатлар давомида рўза тутишнинг фазилатлари, таровиҳ намозининг аҳамияти, сабр-қаноат, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат масалалари атрофлича ёритилди. Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилиб, амалий тавсиялар тақдим этилди.


Бундай маънавий-маърифий учрашувлар хориждаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг юксак маънавий руҳини мустаҳкамлаш ва Ватан билан боғлиқлик ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Жанубий Кореядаги ватандошлар билан Рамазон суҳбатлари ўтказилмоқда Жанубий Кореядаги ватандошлар билан Рамазон суҳбатлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари