Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Фарзандларнинг устига ёғиладиган барака ота-оналарнинг (солиҳ) амаллари сабабидан бўлади. Ота-оналарнинг устига ёғиладиган барака эса фарзандларнинг дуолари сабабидан бўлади" ("Ал-Бидоя ван-ниҳоя" китобидан).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганида Ҳасан ибн Алини ўпдилар. Шунда Ақраъ:
"Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ", деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар-да, сўнг:
"Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас", дедилар (Имом Бухорий, имом Абу Довуд, имом Термизий ривояти).