Ушбу расмларда Бухоронинг Мир Араб мадрасасида дарс берган мударрис, ўз даврининг обрўли шайхи ҳисобланган домла Икром ҳақгўй тасвирланган.
Икром домла Бухородаги аксарият уламолардан фарқли ўлароқ, жадидлар ва уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаган.
Қолаверса, у кейинроқ Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасини ташкил қилган Эшон Бобохонга ҳам устозлик қилган. Ўзи эса Аҳмад Донишнинг шогирди бўлган.
Oyina.uz
Янги ўқув йили ва мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида яна бир хайрли ташаббус амалга оширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги 100 нафар эҳтиёжманд оила фарзандига янги ўқув қуроллари тўпламлари беғараз топширилди.
Қўлида янги портфель ва китоб-дафтар тутган жажжи ўқувчиларнинг юзидаги самимий табассум ва қувонч бу эзгу ишнинг нақадар қадрли эканини кўрсатди. Зеро, илм истаган қалбга қанот бўлиш — энг улуғ савоблардандир.
Тадбир якунида хайрияда ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳақига дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати