Искандария университети музейида ҳижрий X-асрга оид нодир, зарҳал муcҳаф оммага намойиш этилди. Олтин билан безатилган ушбу ажойиб қўлёзма ҳижрий 939 йилда Усмонлилар султони учун Башир ибн Aбдуллоҳ томонидан ёзилган.
Қадимда Қуръон қўлёзмалари подшоҳлар, султонлар ва оқсоқолларга тақдим этилган энг қимматли совғаларидан бири бўлиб, улар зарҳал қилиниб, уста рассомлар томонидан қопланган.
1952-йили Мисрда рўй берган инқилобдан сўнг бу совғалар бошқа қимматбаҳо қўлёзмалар қатори музейларга ўтказилди. Ҳозирда бундай энг бой музейлардан бири Aлександрия университети музейи ҳисобланади. У ерда Қуръон қўлёзмаларидан ташқари ҳадис илми, ва илоҳиёт илмига оид бир қанча тарихий китоблар сақланмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бугун, 2 сентябрь чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказиб, юртдошларимизнинг мурожаат ва таклифларини атрофлича тинглади.
Очиқ ва самимий руҳда кечган қабул жараёнида Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Андижон, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларидан келган фуқароларнинг диний таълим муассасаларига ўқишга кириш, Умра зиёрати тартиби ҳамда масжидлар фаолиятига доир мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.
Учрашув давомида билдирилган масалалар юзасидан фуқароларга шаръий ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, баъзи муҳим масалалар бўйича тегишли масъул ходимларга мурожаатларни қисқа фурсатларда қонуний ҳамда ижобий ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлашга қаратилган бу каби фуқаролар қабуллари Ўзбекистон мусулмонлари идораси, унинг ҳудудий вакилликлари ҳамда юртимиздаги барча жоме масжидларида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати