Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Декабр, 2025   |   10 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:49
Пешин
12:31
Аср
15:22
Шом
17:07
Хуфтон
18:26
Bismillah
30 Декабр, 2025, 10 Ражаб, 1447

Ҳикмат

26.07.2022   2011   1 min.
Ҳикмат

«Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаси кибр ва ғафлатдадир.

Банда учун Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида иймон ва маърифатдан улуғи йўқдир. Унга эришиш учун бағрикенглик ва қалб кўзи ўткирлигидан бошқа васила йўқдир.

Куфр ва маъсиятдан каттароқ бало ва офат йўқдир. Мазкур икки нарсага чақиришда қалб кўрлиги ва жаҳолат зулматидан бошқа нарса йўқдир.

Зийрак кишилар Аллоҳ таоло уларни ҳидоятини ирода қилган ва қалбларини Исломга кенг қилиб қўйганлардир.

Мутакаббирлар Аллоҳ таоло уларни залолатини ирода қилган ва қалбларини худди осмонга чиқаётгандаги каби тор ва танг қилиб қўйганлардир.

Мутакаббир ўз ҳидоятига кафил бўлиши учун қалб кўзи очилмаган кишидир».

Имом Ғаззолий

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Инсон қадрини улуғловчи маънавий мерос

27.12.2025   3461   1 min.
Инсон қадрини улуғловчи маънавий мерос

Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов бошчилигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Инсон қадри” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот тадбирида Бухоро вилояти ҳокимлиги вакиллари, Дин ишлари бўйича қўмита вилоят мутахассислари, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, туман ва шаҳар имом-хатиблари ҳамда отинойилар иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар китобда инсон қадрини улуғлаш ғоясининг мазмун-моҳияти, унинг жамиятнинг маънавий-маърифий ҳаётида тутган ўрни ҳамда тарбиявий аҳамияти хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Тадбир якунида иштирокчиларга “Инсон қадри” китоби тақдим этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Инсон қадрини улуғловчи маънавий мерос Инсон қадрини улуғловчи маънавий мерос Инсон қадрини улуғловчи маънавий мерос Инсон қадрини улуғловчи маънавий мерос Инсон қадрини улуғловчи маънавий мерос Инсон қадрини улуғловчи маънавий мерос Инсон қадрини улуғловчи маънавий мерос
Ўзбекистон янгиликлари