Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Апрел, 2026   |   28 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:17
Қуёш
05:41
Пешин
12:28
Аср
17:07
Шом
19:09
Хуфтон
20:27
Bismillah
17 Апрел, 2026, 28 Шаввол, 1447

Таниқли уламоларнинг навбатдаги ташриф манзили – Самарқанд

25.07.2022   1188   2 min.
Таниқли уламоларнинг навбатдаги ташриф манзили – Самарқанд

Бугун, 25 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров бошчилигидаги юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Самарқанд вилоятига ташрифи бошланади.

Сафар давомида таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда илмий-маърифий суҳбатлар ўтказилиши режа қилинган.

Тошкент шаҳридан Самарқанд вилоятига ташриф буюрган уламолар сафарнинг илк кунида пешин намозига қуйидаги масжидларга бориши кўзда тутилган:

Самарқанд шаҳри

? “Хўжа Исҳоқи Вали” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров;

? “Шохи Зинда” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакили ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

? “Намозгоҳ” жомесига Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ;

? “Янгиобод” жомесига Тошкент шаҳар “Баланд” масжиди имом-хатиби Аъзамжон домла Эргашев;

? “Қўшбоққолли” жомесига Тошкент шаҳар “Тўхтабой” масжиди имом-хатиби Зокир домла Шарифов;

? “Хўжа Нисбатдор” жомесига Тошкент шаҳар “Исломобод” масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ домла Юлдошев;

? “Лаҳутий” жомесига Тошкент шаҳар “Дорул омон” масжиди имом-хатиби Абдулҳамид Жуманов;

? “Хўжа Абду Дарун” жомесига Тошкент шаҳар “Кўкча Оқтепа” масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ Ғуломов;

? “Хўжа Зудмурод” жомесига Тошкент шаҳар “Али ибн Абу Толиб” масжиди имом-хатиби Фазлиддин Аллаёров;

? “Дамариқ” жомесига Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Ташанов;

? “Домла Камолиддин” жомесига Тошкент шаҳар “Усмон бин Маъзун” масжиди имом-хатиби Ўткир домла Ҳакимов;

? “Руҳобод” жомесига Тошкент шаҳар “Бешқайрағоч” масжиди имом-хатиби Ибн Турсун Билолқори домла ибн Султонмурод;

? “Фақих Абу Лайс” жомесига Тошкент шаҳар “Коҳ ота бузрук” масжиди имом-хатиби Абдуҳаким домла Пирназаров;

? “Қорабой Оқсақол” жомесига Тошкент вилояти “Абу Бакр Сиддиқ” масжиди имом-хатиби Нурали домла Мавлонов;

Самарқанд тумани

? “Имоми Аъзам” жомесига Тошкент шаҳар “Имом Термизий” масжиди имом-хатиби Исоқжон домла Бегматов.

? Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Жисмоний машқларнинг қироли

16.04.2026   5029   1 min.
Жисмоний машқларнинг қироли

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Югуриш жисмоний машқларнинг қироли бўлиб, энг қадимий спорт турларидан бири ҳисобланади.

Манбаларда келтирилишича, саҳобалар ўзаро югуриш мусобақасини ўтказишар ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламбуни кузатиб турардилар. Ҳадиси шарифларда Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳу чопағон бўлганлари ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбиядан Мадинага қайтаётганларида саҳобалар югуришда ўзаро мусобақалашишганда барчадан ўзиб кетганлари ривоят қилинган.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг мавлолари Заквон тез югириши билан машҳур бўлган. У киши Макка билан Мадина ўртасидаги – тақрибан 500 километр – йўлни бир кеча кундузда босиб ўтган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳатто ўзлари ҳам аҳллари билан югуришда мусобақалашганлар. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан (югуришиб) мусобақалашган эдилар. Мен у зотдан ўзиб кетдим. Бироз вақтдан кейин гўштим ортганди, яъни, семириб қолгандим яна мусобақалашдик. У зот мендан ўзиб кетдилар. Шунда у зот: “Буниси униси билан тенг”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

Мазкур ҳадис мусулмон киши ўз аҳллари билан ўзаро мусобақалашиши, маҳрам эркак ва аёллар номаҳрамлар кўзи тушмайдиган жойда жисмоний машқларни бажариши жоизлигига далилдир. Шунингдек, бу каби мусобақалар кишининг виқори, обрўси, фазилатига ҳеч қандай таъсир этмайди. Ҳамда мусобақалашувчиларнинг ўрталаридаги ёшнинг тафовути ўзаро беллашувга монелик қилмайди. Зеро, ҳадиси шарифда келтирилганидек, ўша пайтда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшлари элликдан ўтган, Оиша розияллоҳу анҳо эса ёш қиз бўлганлар.

Ҳар бир оилада айниқса, ёшлар ўртасида бу каби мусобақаларни ташкил этиш оилавий муҳитнинг мустаҳкамланиши ва жамиятда соғлом авлод тарбиясида муҳим аҳамиятга эга.


Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғлининг
"Исломда саломатлик" китобидан олинди

Мақолалар