Куни кеча узоқ йиллар диний соҳада мазмунли хизмат қилган марҳум шайх Абдулғани домла Абдуллоҳ Абу Исо Термизийнинг шоҳ асари – «Саҳиҳи Термизий»нинг асл нусхасидан танлаб олинган ҳадислар тўплами таржимаси нашрдан чиқди.
Китобда матнларни араб ва ўзбек тилида берилиши ўқувчига ҳадисларни янада чуқур ўрганишга имкон яратади.
Китобхонлар ушбу мўътабар таржимадан динимиз арконларига оид ҳадислар ва ўнлаб саҳобалар ва айрим тобеинлар ҳақидаги фойдали маълумотларни олади, иншааллоҳ.
Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!
Марҳум шайх Абдулғани домла Абдуллоҳнинг руҳларини шод, охиратларини обод айласин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Наманганда эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.
“Меҳр-саховат” маърифий тадбири доирасида соҳа ходимлари шаҳардаги 125 та хонадонга ташриф буюриб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатдилар. “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида кўрсатилган ушбу кўмак кўнгилларга илиқлик, юзларга табассум улашди.
Дилдан кечган самимий суҳбатлар ва кўтарилган дуолар юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати