Кашмирлик хаттот узунлиги 500 метр ва эни 14,5 дюйм бўлган қоғозга бутун Қуръонни ёзиб, янги рекорд ўрнатди.
27 ёшли хаттот Мустафо бин Жамил маҳаллий матбуотга Қуръони каримни ёзиш учун 7 ой вақт кетгани, бу вақт мобайнида Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридан олиб келган махсус хаттотлик қаламлари ва 85 грамм қоғоздан фойдаланганини айтди.
Хаттот Мустафо бин Жамил ушбу ноёб ютуғи билан истеъдодли шахсларни аниқлаш ва уларнинг малакасини халқаро майдонда оширишга бағишланган (Lincoln Book of Records) ташкилотида ноёб рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди.
Шунингдек, у: “Қуръонни ҳеч бир моҳир мураббийнинг кўрсатмасисиз ёзишга муваффақ бўлдим, шунинг учун ҳам, айниқса, қўлёзма Қуръон 450 саҳифадан иборат бўлгани учун, кўп вақт талаб қилди”, дейди.
Хаттот Кашмир шимолидаги Бандипор минтақасидаги Горез водийсида вояга етиб, ўз истеъдодини исботлайдиган ноёб ютуқга эришиш истагида Қуръони каримни қоғозга ёзган.
Маълумот учун, “(Lincoln) Records Registry” ташкилоти индивидуал истеъдодлар ҳақида қайғуради ва уларни таълим, санъат, фан, адабиёт ва спорт каби ҳар қандай соҳада устунликка эришиш учун халқаро платформа яратиш орқали қўллаб-қувватлашга интилади.
Халқаро алоқалар бўлими ходими
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
ҚУРЪОНИ КАРИМДА ТАВАККУЛ ҚИЛИШНИНГ ФАЗЛИ
Қуръони каримни таваккул қилишга ундаши, унинг аҳлини мадҳ этиши ҳамда дунё ва охиратда фойдаси, фазлини баён қилиши хайратланарли нарса эмас.
АЛЛОҲ ТАОЛО РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ТАВАККУЛ ҚИЛИШГА БУЮРДИ
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таваккул қилишга Қуръони каримнинг тўққиз оятида буюрган.
Маккий оятларда:
Маданий оятларда:
5. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккул қил. Албатта, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севадир.[5]
6. Улар, итоат, дерлар. Ҳузурингдан чиққач эса, бир тоифалари айтганингдан бошқага хуфёна тил бириктирадилар. Аллоҳ хуфёна тил бириктирган нарсаларини ёзиб қўяди. Бас, улардан юз ўгир ва Аллоҳга таваккул қил. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.[6]
7. Агар улар тинчликка мойил бўлсалар, сен ҳам мойил бўл. Ва Аллоҳга таваккул қил. Албатта, У эшитгувчи ва билгувчи зотдир.[7]
8. Ва фақат Аллоҳга таваккул қил. Вакилликка Аллоҳ кофийдир.[8]
9. Кофир ва мунофиқларга итоат этма. Уларнинг озорларига парво қилма. Аллоҳга таваккул қил. Вакил бўлишга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир[9].
Шунингдек, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваккул қилишларига фармон “вакил тут” кўринишида ҳам келган:
﴿رَبُّ الْمَشْرِقِ وَالْمَغْرِبِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ فَاتَّخِذْهُ وَكِيلًا﴾
“У машриқу мағрибнинг Роббисидир. Ундан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Уни ўзингга вакил тут”[10].
Қуръондаги ушбу оятлар неъмат эгаларини каззобларга йўлиққанда Аллоҳга таваккул қилиш билан ёрдам сўрашга, айтган сўзларига сабр қилишга ва уларни гўзал тарк қилишга ундайди.
Аллоҳ таоло Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга таваккул қилишларини эълон қилишга ҳам бир неча марта буюрган:
﴿فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُلْ حَسْبِيَ اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ﴾
«Бас, юз ўгириб кетсалар, сен: “Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, Унга таваккул қилдим, У улуғ аршнинг Роббисидир”, дегин»[11].
Маълумки, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга буюрилган ушбу ишларнинг ҳаммаси мукаллаф (вояга етган, ақли расо) бўлган умматнинг барчасига таълуқлидир. Биз буни фақатгина хос инсонларга демаймиз, худдики:
﴿وَأَقِمِ الصَّلَاةَ طَرَفَيِ النَّهَارِ وَزُلَفًا مِنَ اللَّيْلِ إِنَّ الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّيِّئَاتِ ذَلِكَ ذِكْرَى لِلذَّاكِرِينَ﴾
“Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир”[12] оятини хос инсонларга демаганимиздек. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга буюрилган таваккул барча уммат учундир.
Юсуф Қаразовий раҳимаҳуллоҳнинг
"Таваккул" китобларидан
[1] Фурқон сураси, 58-оят.
[2] Ҳуд сураси, 123-оят.
[3] Шуъаро сураси, 217-220-оят.лар.
[4] Намл сураси, 79-оят.
[5] Оли-Имрон сураси, 159-оят.
[6] Нисо сураси, 81-оят.
[7] Анфол сураси, 61-оят.
[8] Аҳзоб сураси, 3-оят.
[9] Ахзоб сураси, 48-оят.
[10] Муззаммил сураси, 9-оят.
[11] Тавба сураси, 129-оят.
[12] Ҳуд сураси, 114-оят.