Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024 йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон қилишга доир қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Ислом дунёсининг туризм пойтахти номинациясига 5 давлатдан шаҳарлар номзоди қўйилган бўлиб, булар:
Абу-Даби (БАА);
Шанлиурфа (Туркия);
Лаос (Нигерия);
Душанбе (Тожикистон);
Хива (Ўзбекистон).
Хива шаҳрининг тарихий қиёфаси тикланиши, реставрация ва консервацияга оид амалга оширилган ишлар, қолаверса, электр устунларнинг демонтаж қилингани, сайёҳларнинг катта оқимини қабул қилиш учун яратилган шароитлар, инфратузилманинг яхшилангани, 5 юлдузли меҳмонхона қурилиши ҳамда бутик-отель ва ҳостеллар қурилиши фаол давом этаётгани алоҳида қайд этилди. Бундан ташқари, туризм ва унга ёндош соҳалар тадбиркорлари учун яратилган қулай шароитлар юқори баҳоланди.
@muslimuzportal | muslim.uz
Савол: Мускат ёнғоғини даво учун истеъмол қилиш мумкинми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Соҳа мутахассислари мускат ёнғоғи таркибида инсонни маст қилувчи модда бор эканини таъкидлайдилар. Шу туфайли фуқаҳолар мазкур мевани маст бўлиш мақсадида истеъмол қилишни ҳаром санайдилар. Аммо даво мақсадида маст қилмайдиган даражада оз миқдорда истеъмол қилиш ёки таомга қўшишни жоиз, дейишган. Валлоҳу аълам
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.