Шу кунларда Ўзбекистон делегацияси таркибида бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Россия Федерациясинида хизмат сафари билан бўлиб турибди.
Иброҳимжон домла Иномов сафар давомида Россия Федерациясининг турли вилоятларида бўлиб, у ерда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ватандошларимиз ҳолидан хабар олиб, улар фаолият юритаётган жойларда яратиб берилаётган шарт-шароитлар билан танишмоқда.
Шунингдек, ҳар бир ҳудудда расмий доирадаги масъуллар билан учрашиб, ватандошларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда. Бундай учрашувлар диний-маърифий йўналишда ҳам олиб борилаётгани ниҳоятда самарали кечмоқда.
Ўзбекистон делегациясининг ушбу мамлакатга ташрифи шу йил 26 июнгача давом этади.









Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Саккизинчи далил
Аллоҳ таоло Ўз Каломида бундай марҳамат қилади:
﴿وَ رَفَعْنَا لَكَ ذِكْرَكَ﴾
«Ва зикрингни юксак кўтардик» (Шарҳ сураси, 4-оят).
Яхшилаб эътибор берсангиз «Лаа илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ» калимасида «Аллоҳ» ва «Муҳаммад» калималари орасига бошқа бирорта ҳарф ёки лафз қўшилган эмас. Яна буни кўрингки, иттифоқо бу икки калиманинг ҳар бири ўн бир ҳарфдан иборатдир!
Аллоҳ таоло у зотнинг исмларини азон лафзларига киритганидек, намоздаги лафзларга ҳам киритди. Шундай қилиб, у зотнинг исмлари Аллоҳ таолонинг исми билан бирга мағрибдан машриққача, шимолдан жанубгача ҳар куни беш маҳал такрор-такрор зикр қилиб турилади.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг
"Ишқи Расул" китобидан Нодиржон Одинаев таржимаси