Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Январ, 2026   |   8 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:39
Пешин
12:41
Аср
15:51
Шом
17:37
Хуфтон
18:52
Bismillah
27 Январ, 2026, 8 Шаъбон, 1447

Диний идора вакиллари халқаро анжуманда нутқ сўзлади

27.05.2022   1300   1 min.
Диний идора вакиллари халқаро анжуманда нутқ сўзлади

Хабар берганимиздек, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилаётган “Оммавий ахборот воситаларида диний масалаларни ёритиш” мавзусида минтақавий форумда Тожикистон ва Ўзбекистон диний соҳа ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Халқаро форум Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Дин, урф-одатлар, байрам ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси ҳамда “Интерньюс нетворк” ахборот агентлиги филиали билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Анжуман давомида Ўзбекистон мусулмонлари ҳузуридаги Фатво маркази директори ўринбосари Ғуломиддин домла Холбоев сўзга чиқиб, “ Исломда бағрикенглик ” мавзусида маъруза қилди. У ўз нутқида одамлари ўзаро иттифоқ, аҳл-иноқ юртда тараққиёт бўлиши ҳақида сўз юритиб, динимизда бошқа дин вакилларига муносабат ҳақида Қуръон ва суннатдан далил, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар ҳаётларидаги ибратли воқеа-ҳодисалардан мисоллар орқали мавзуни кенг ёритиб берди.

Шунингдек, форумда мутахассислар томонидан мавзу доирасидаги бир қанча маърузалар тингланиб, ушбу фикр-мулоҳазалар бўйича баҳс-мунозалар бўлиб ўтди.

Икки кун давомида анжуманда ўндан ортиқ Ўзбекистон журналистика соҳаси вакилларининг диний бағрикенгликнинг ОАВ ёрилитиши бўйича чиқишлар қилинди.

Хусусан, кеча ушбу анжуманда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғофуров “Ўзбекистонда диний бағрикенглик” тўғрисида маъруза қилиб, кейинги йилларда юртимизда барча соҳалар қатори диний жабҳада улкан ўзгаришлар бўлаётгани ва бу ўз навбатида, барча диний конфессияларига тенг имкониятлар яратилаётганини ҳақида маъруза қилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди

26.01.2026   1017   1 min.
Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди

#musobaqa #hifz #tilovot

Xoja Buxoriy ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Қуръон мусобақаси – 2026” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни муассаса мудири Ў.Ғузаров очиб, иштирокчиларга омад тилади. Мусобақа шартлари билан ўқитувчи Акбархон домла Асқаров таништирди. 
 

Қорилар чиқишларини малакали ҳакамлар баҳолаб борди. 


Якуний натижалар қуйидагича бўлди: 

Ҳифз йўналиши:
1-ўрин Ахмедов Яҳёхон (4-курс)
2-ўрин Дулабов Маҳмуд (1-курс)
3-ўрин Шерқулов Анвар (3-курс)

Taраннум йўналиши:
1-ўрин Сайфуллаев Фазлиддин (4-курс)
2-ўрин Тожидинов Ҳусаналий (1-курс)
3-ўрин Хабибуллаев Насрулло (3-курс)

 Ғолиблар ва иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ҳамда дипломлар билан тақдирланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди Хожа Бухорийда Қуръон мусобақаси ғолиблари аниқланди
Ўзбекистон янгиликлари