Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Ноябр, 2025   |   29 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:54
Қуёш
07:17
Пешин
12:14
Аср
15:19
Шом
17:04
Хуфтон
18:20
Bismillah
20 Ноябр, 2025, 29 Жумадул аввал, 1447

Динда саволим бор: "Ўргимчак тушган сувни тўкиб юбориш керак" деган гаплар тўғрими?

24.05.2022   2926   1 min.
Динда саволим бор:

— Халқ орасида: “Ўргимчак (шу жумладан чаён) тушган сувни агар у сув тўла идишга тушган бўлса, бутунлай ҳаммасини тўкиб ташлаш керак, ит ялаган сувни ичиб бўлмайди, калтакесак одам терисига тегса, 40 марта ювиниш керак, деган гаплар бор. Шулар ростми?

Бу гапнинг қаердан келиб чиққани номаълум. Жумҳур уламолар, шу жумладан ҳанафийлар ҳам ўргимчак, ари, суварак ва капалаклар сингари қонсиз ҳашаротлар идишдаги сув ёки таомга тушса, ҳатто таомнинг қайноқлиги сабаб ўлса ҳам, сув ёки таомни нажосат қилмайди, дейишган. Шунингдек, бу каби ҳашаротлар тушган сувни ичиш ёки таҳорат ва ғусл каби ибодатлар учун ишлатиш ҳам жоиз. Бунга Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари далил бўлади: “Агар биронтангизнинг ичимлигига пашша тушгудек бўлса, пашшанинг ҳаммасини ботириб, сўнг олиб ташласин. Зеро, унинг бир қанотида касаллик бўлса, бир қанотида даво бор” (Имом Бухорий ривояти).

Уламолар бундай дейдилар: “Ушбу ҳадис агар сувга ёки бирон суюқликка пашша тушиб, ўлса, уни нажосат қилмаслигига ниҳоятда очиқ далилдир. Бу аксар уламолар, шу жумладан ҳанафийларнинг ҳам фикридир. Аллома Ибн Нужайм: “Пашша тўғрисидаги мазкур ҳукм асалари, ўргимчак ва шу каби оқар қони мавжуд бўлмаган ҳашаротларга ҳам тегишли бўлади”, деган (Баҳрур-роиқ).

Ибн Қудома шундай дейди: “Агар пашша, чаён, қўнғиз ва шунга ўхшаш оқар қони бўлмаган ҳашаротлар озгина сувга тушиб, ўлса, сувни нажосат қилмайди” (Ал-муғний).

Лекин киши ўз табиатидан келиб чиқиб, чаён ёки шунга ўхшаш ҳашарот тушган ичимликни истеъмол қилиш ёхуд ундан фойдаланишни истамаса ихтиёри ўзида.

 

Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов

Мақолалар
Бошқа мақолалар

«ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Қашқадарёда

19.11.2025   3790   2 min.
«ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Қашқадарёда

Жорий йилнинг 19-ноябрь куни Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи" китобининг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Обиджон Кадиров, Молиявий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи И.Зухриддинов, Масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Камолов, Ҳуқуқшунослик бўлими бошлиғи Ж.Хатамов, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов, диний соҳа вакиллари ҳамда зиёлилар иштирок этди.

Тақдимот давомида китобнинг мазмун-моҳияти, унда келтирилган қудсий ҳадис шарҳи ва унинг инсон маънавияти, жамият ахлоқий муҳитидаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муфтий ўринбосари асарнинг бугунги кун билан ҳамоҳанглиги ва ёш авлодни тарбиялашда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Тақдимот давомида китобнинг мазмун-моҳияти, унда келтирилган қудсий ҳадис шарҳи ва унинг инсон маънавияти, жамият ахлоқий муҳитидаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муфтий ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов китобнинг бугунги кун билан ҳамоҳанглиги ва ёш авлодни тарбиялашда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.  

Уламолар китобдаги ҳикматлар инсонни самимият, тақво, яхшилик ва қалб поклигига чорлашини қайд этиб, ушбу асар кенг китобхонлар учун муҳим маънавий манба эканлигини урғуладилар.

Шунингдек, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими", "Ёшларга насиҳатим" номли китоблари ҳақида ҳам тўхталиб, исломий илмлар соҳасида юзага келадиган турли ихтилофларни илмий, мувозанатли ва далилларга асосланган тарзда ёритиб бериши билан алоҳида аҳамиятга эга эканлиги, асарда фиқҳ ва ақиданинг энг муҳим масалаларидаги турлича қарашлар сабаблари, уларнинг манбалари ҳамда ечимлари кенг ва тушунарли услубда баён қилингани, “Ёшларга насиҳатим” китоби эса ёшлар учун маънавий раҳбар, тарбия манбаи ва жамиятга фойдали инсон бўлиш йўлидаги қўлланма экани таъкидланди.

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги 

Матбуот хизмати.

«ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Қашқадарёда «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Қашқадарёда «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Қашқадарёда «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Қашқадарёда «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Қашқадарёда «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Қашқадарёда «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Қашқадарёда «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Қашқадарёда «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Қашқадарёда «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Қашқадарёда
Янгиликлар