Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Март, 2026   |   4 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:01
Қуёш
06:20
Пешин
12:34
Аср
16:50
Шом
18:43
Хуфтон
19:56
Bismillah
24 Март, 2026, 4 Шаввол, 1447

Жаннат даражалари

21.05.2022   3841   2 min.
Жаннат даражалари

Мўмин киши жаннатнинг ҳам, дўзахнинг ҳам ҳақ эканлигига ишониши керак. Ояти карималарда ҳам жаннатлар васф қилинган. Мисол учун:
«Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур» (Каҳф сураси, 107-оят).
Шунингдек, Ал-Ҳаққо сурасининг 21–22-оятларида:
«Бас, у қониқарли маишатда, олий жаннатда...», деб марҳамат қилинган. Демак, Аллоҳ таоло мўмин, мухлис бандаларига олий жаннатларни тайёрлаб қўйган.


Ҳадиси шарифларда ҳам жаннатларнинг даражалари баён этилган. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннат дарахтлари ҳақида сўрашди. У зот: “Жаннат дарахтларининг барглари тўкилмайди, шохлари қуримайди, ғовлаб ҳам кетмайди”, дедилар.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳмат қилдилар:
«Жаннатда шундай дарахт борки, уловдаги киши унинг бир япроғи соясида юз йил юрса ҳам тугамайди”, дедилар ва: “Агар хоҳласангиз: “..ёйиқ соя (ости)да,” оятини тиловат қилинг” дедилар» (Имом Доримий ривояти).


Жаннатдаги энг улкан дарахт номи “Тубо” бўлиб, асли дурдан, ўртаси ёқутдан, энг юқориси тилладандир. Шохлари забаржаддан, япроқлари шойидан бўилб, унинг мингта шохи бор. Энг узун шохи Аршнинг шифтига ёпишиб туради, энг калтаси эса дунё осмонига тегиб туради.


Жаннатнинг хонаси ҳам, гумбази ҳам йўқ. Лекин унда солиб турувчи дарахт шохлари бор. Унда шундай мевалар борки, уларнинг таъмини дунёда топиш қийин. Улар худди қуёшга ўхшайди. Қуёш осмонда танҳо бўлса-да, лекин унинг зиёси бутун ер юзини нурафшон қилади.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Жаннатнинг саккизта эшиги бор. У эшиклар тиллодан бўлиб, гавҳарлар қадалгандир. Аввалги эшикда “Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ”, деб ёзилган бўлиб, у пайғамбарлар, шаҳидлар, сахийларнинг эшигидир. Иккинчиси намозлари ва таҳоратларини комил қилгувчи намозхонларнинг эшиги, учинчиси моллари закотини бергувчиларнинг эшигидир. Тўртинчиси рўзадорлар, бешинчиси амри маъруф ва наҳий мункар қилгувчилар кирадиган эшик, олтинчиси ҳаж ва умра қилгувчиларнинг эшигидир. Еттинчисидан мужоҳидлар, саккизинчисидан кўзларини ҳаромдан тийгувчилар ҳамда силаи раҳм ва ота-­оналарига эзгулик қилиш каби солиҳ амаллар қилгувчилар киришади».

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Рамазон ҳайити намози қандай ўқилади?

08.04.2024   12314   1 min.
Рамазон ҳайити намози қандай ўқилади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Аввало "Икки ракат ийдул фитр намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, холис Аллоҳ таоло учун адо этишни ният қилдим" дейилади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” деб биринчи такбирни айтгач жамоат ҳам қўлларини қулоқ баробарида кўтариб, ичида такбир – "Аллоҳу акбар" деб айтади.

3. Кейин қўллар боғланиб, ҳар ким ичида сано дуоси (Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук)ни ўқийди.

4. Сўнгра имом уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади.

5. Имом "Фотиҳа" сурасини ва зам сура ўқийди. Сўнг такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом "Фотиҳа" сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади. Ҳар такбир айтилганда қўллар қулоқ баробар кўтарилади ва икки ён томонга туширилади.

7. Тўртинчи такбирда қўллар кўтарилмасдан рукуга борилади, сўнгра сажда қилинади.

8. Сўнгра "Аттаҳийёт", "Салавот" ва "Дуо" ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!

Даврон НУРМУҲАММАД

 

Мақолалар