Марвазийдан ривоят қилинади: «Солиҳ зотлардан бири бўлмиш Абу Абдуллоҳнинг ҳузурига Иброҳим Ҳасрийни олиб кирдим. У Абу Абдуллоҳга: «Онам сизни тушларида кўрибдилар. Сиз ҳақингизда бир қанча яхши гапларни айтиб, жаннатни ҳам зикр қилиб ўтдилар», деди.
Абу Абдуллоҳ шундай деди: «Эй дўстим, Саҳл ибн Саломага ҳам одамлар шундай гапларни айтаверганидан фитналаниб, охир-оқибатда қон тўкилишигача етиб борди. Туш мўминни хурсанд қилса қилсин, лекин уни алдаб қўймасин».
«Солиҳлар гулшани»
حدثنا الدوري نا يزيد بن هارون أنا حماد بن زيد عن عاصم بن أبي النجود عن أبي وائل عن عبد الله قال: خط رسول الله صلى الله عليه وسلم خطا فقال: هذا سبيل الله”ثم خط في جانبه خطوطا ثم قال: ”هذه سبل متفرقة على كل سبيل منها شيطان يدعو إليه“ وقرأ هذه الآية ﴿وأن هذا صراطي مستقيما فاتبعوه ولا تتبعوا السبل فتفرق بكم عن سبيله﴾.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам бир чизиқ чизиб: “Бу Аллоҳнинг йўли”, дедилар.
Кейин унинг ёнига чизиқлар чиздилар. Сўнг: “Булар турли йўллар, ҳар бир йўлда унга чақириб турувчи шайтон бор”, дедилар ва ушбу оятни ўқидилар: “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни Унинг йўлидан адаштирмасинлар”.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси