Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Июн, 2025   |   29 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:51
Пешин
12:31
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
25 Июн, 2025, 29 Зулҳижжа, 1446

07.05.2022   2355   1 min.
Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида навбатдаги “Фуқаролар қабули” бўлиб ўтди

25.06.2025   47   1 min.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида навбатдаги “Фуқаролар қабули” бўлиб ўтди

Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида анъанавий тарзда ташкил этиладиган фуқаролар қабули бу сафар ҳам аҳоли вакилларининг мурожаатларини ўрганиш, муаммоларга ечим топишга қаратилди.

Жорий ҳафтадаги қабулда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов пойтахтимиздан ҳамда юртимизнинг турли шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган фуқароларнинг шахсий ва жамоавий масалалари, таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.

  • - Аҳоли вакиллари томонидан турли масалалар бўйича шаръий ҳукмлар, уларнинг амалий татбиқлари юзасидан саволлар берилди;
  • - Никоҳ, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси каби мавзулардаги мурожаатлар кўриб чиқилди;
  • - Айрим эҳтиёжманд фуқаролар томонидан тушган моддий кўмак сўровлари тегишли тартибда кўриб чиқилиши белгиланди;
  • - Соҳани янада ривожлантириш, масжидларни обод қилиш, ёшлар ўртасида илмий-маърифий тарғиботларни кучайтириш каби бир қатор конструктив таклифлар билдирилди.

Қабул якунида масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, фуқаролар мурожаатларини тезкор ва адолатли ҳал этиш бўйича чоралар белгиланди. Шу билан бирга, фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг фикрларини эшитиш ва ислоҳотларга жамоатчиликни фаол жалб этиш борасидаги ишлар доимий эътиборда экани таъкидланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Янгиликлар