Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Ноябр, 2025   |   26 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:51
Қуёш
07:13
Пешин
12:13
Аср
15:21
Шом
17:06
Хуфтон
18:22
Bismillah
17 Ноябр, 2025, 26 Жумадул аввал, 1447

Шаввол ойининг олти кунлик рўзасидан ғафлатда қолманг! (аудио)

03.05.2022   29346   1 min.
Шаввол ойининг олти кунлик рўзасидан ғафлатда қолманг! (аудио)

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Аллоҳ кимни Ўзига дўст қилишни истаса

17.11.2025   17   2 min.
Аллоҳ кимни Ўзига дўст қилишни истаса

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Кўплаб илоҳиёт олимлари ва солиҳлар бу дунёнинг чин моҳиятини изоҳлаб, унинг васвасалари қай даражада хатарли эканлигини уқтиришга уриниб келганлар. Қуйида уларнинг ҳамма учун фойдали бўлган айрим тавсия ва огоҳлантиришларини келтириб ўтамиз.

1. Имом Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу дедилар:

"Ким кунни ҳаётдан сиқилиб нолиган ҳолатда бошласа, у гўё ўз Яратганидан шикоят қилувчига ўхшайди. Ким дунё иши учун ғам чекса, гўёки Аллоҳга ғазаб қилган кабидир. Кимки бир бой олдида унинг бойлиги сабаб ўзини ерга уриб, хўрласа, батаҳқиқ, динининг учдан икки қисмидан айрилибди".

2. Машойихдан бирлари айтган эканлар:

"Аллоҳ бирон кимсани Ўзига дўст қилишликни ирода айласа, унинг кўзига дунёни хунук қилиб кўрсатади".

3. Шунингдек, муршиди комиллардан яна бирлари айтган эканлар :

"Эй толиб! Ўткинчи дунё манфаатларининг бировга зориқиб қолмайдиган миқдори билан кифоялансанг бўлди, уни бутунлай тарк этаман, деб ҳам уриниб юрма!".

4. Улуғлардан бирлари таъкидлабдилар:

"Икки муҳим хислат бор, кимки уларни ўзлаштирса, ортидан одамларни эргаштирувчи пешво, имом бўлишига шак-шубҳа йўқ:

Биринчиси, ўткинчи дунёдан кўнгил узиб, унга нисбатан бефарқ, бепарво бўлиш; иккинчиси, биродарлардан етгувчи зиёну заҳматларга сабр этиб, уларни ҳар нарсада ўзидан устун ва ҳақли деб билиш”.

5. Имом Шозалий қуддиса сирруҳу дедилар:

“Аллоҳ қулини нафақат бу дунё ва унинг аҳлининг баҳридан ўтмагунича, балки икки олам манфаатларидан тамомила кўнгил узмагунича севмайди”.

6. Имом Шозалий қуддиса сирруҳу яна таъкидлайдилар:

“Дунёни севгувчи ҳар қандай одам Аллоҳнинг назарида хунукдир. Уни қалбидан ва қўлидан бутунлай чиқариб ташлашлик мурид учун вожиб нарсадир”.

Бу дунё – ўткинчи соя, у банда билан Аллоҳ орасидаги тўсиқдир. Қалбида унга нисбатан ҳаттоки бир чанг зарраси миқдорича муҳаббати бўлган одам Яратганининг чин қули бўлолмайди. Бундан ташқари, то унинг мағзию пўчоғидан ҳам кечмас экан, Яратганига мақбул бўлишлиги мумкин эмасдир.

“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.

Мақолалар