Лондонда ҳалол, мода ва озиқ-овқат бўйича дунёдаги энг йирик савдо ярмаркаси бўлиб ўтади.
Лондонда 26-27 март кунлари бўлиб ўтадиган узоқ кутилган Мусулмон Шоппинг Фестивалида 250 дан ортиқ савдо расталари орқали ҳалол озиқ-овқат, модалар намойишлари ва бошқа тадбирлар ўтказилади.
“Мен иқтисод ва тижорат орқали мусулмонлар кимлигини дунёга кўрсатмоқчиман”, деди тадбир раҳбари Валид Жаҳонгир.
Олтинчи йил ўтказилаётган мазкур икки кунлик фестивалга 20 минг киши ташриф буюриши кутилмоқда. Олти йил давомида ушбу тадбир истеъмолчилар ва савдогарларнинг халқаро эътиборини тортди ва шу боис унинг тез ўсиши кутилмоқда.
"Ушбу тадбир ривожланаётган истеъмол бозорини ўрганмоқчи бўлган ҳар қандай бренд учун манфаатлидир", - деди Лондон мусулмон савдо фестивали вакили.
ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими
Озарбайжон сафари давомида Туркий давлатлар муфтийлари ва анжуман иштирокчилари Боку, Фузулий, Ағдам, Шуша сингари шаҳарлардаги муборак қадамжоларни зиёрат қилишди. Хусусан, Боку шаҳридаги Саййид Яҳё Бакувий зиёратгоҳи ва "Шаҳидлар хиёбони"да бўлдилар.
Ташкилотчилар илтимосига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ағдам шаҳридаги тарихий “Жума” масжидида турли давлатлардан келган муфтийлар, уламолар ва мартабали меҳмонларга пешин намозида имомлик қилиб бердилар.
Зиёратлар асносида уламолар томонидан Қуръони карим оятлари ўқилиб, қардош эллар тинчлиги, барқарорлиги ва бирдамлигини сўраб хайрли дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати