Ҳайдарободдаги машҳур Салар Юнг музейи дунёдаги энг катта антиқа буюмлар ва бир кишига тегишли санъат асарлари коллекциясига эга бўлиб, ислом санъатининг эксклюзив галереясини очади.
Islam.ru портали хабарига кўра, ушбу галерея музейнинг турли қисмларида намойиш этиладиган 2 500 ноёб исломий артефактлардан ташқари, ҳеч қачон омма олдида намойиш этилмаганлари учун ҳам жой топади. Ҳозирги кунда ислом санъатининг бу хазиналари ҳинд, Яқин Шарқ, Европа ва Узоқ Шарқ санъати коллекциялари билан турли галереяларда тарқалган.
Ислом санъатининг эксклюзив галереяси ислом санъатининг барча шаклларини бир жойда тақдим этади.
Ислом санъати галереяси анча олдин очилиши керак эди, лекин Covid-19 бу ишга ўз таъсирини ўтказди. Бироқ энди иш тезлашди ва 2022 йилнинг охирига келиб галерея очишга тайёр бўлади.
Салар Юнг музейидаги санъат асарларининг коллекцияси жуда катта ва турли хил бўлиб, дунёдаги учта музей — Виктория ва Альберт музейи, Британия музейи (Британияда жойлашган) ва Нью-Йоркдаги Метрополитен музейи билан рақобатлаша олади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бугун, 15 июль куни имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил қилиш бўйича Сирдарё вилояти Ховос туманида навбатдаги амалий тадбир ўтказилди. Намунавий-амалий тадбир йиғилиши мазкур тумандаги "Ховос" жоме масжидида бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров йиғилишга бошчилик қилди. Шунингдек, вакиллик ходимлари, туман, шаҳар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар, маҳаллалардаги “Ҳаж – 2025” зиёратчилари маънавий-маърифий тадбирларга жалб этилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳудуддаги 20 та маҳалладаги 120 та хонадон ҳолидан хабар олинди. Жумладан, ногиронлиги бор хонадонлар, нотинч оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қамраб олинди.
Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати