— Янги туғилган чақалоқнинг ақиқа куни сочи олингач, бошига заъфарон суртиш кeраклиги ҳақида ўқигандим. Бу динимизда айтилган-ми?
— Ҳа, бу борада ҳадисда таълим берилган. Абу Довуд ва Байҳақийлар саҳобалардан Бурайдадан ривоят қилишган. У айтади: “Жоҳилиятда болани бошига қон суртишар эди. Аллоҳ исломни келтиргач (ақиқа учун), қўй сўядиган ва сочини олиб бўлгач, бошини заъфарон билан бўяйдиган бўлдик”. Ушбу ҳадисдаги заъфарондан мақсад бошига хушбуй нарса суртишдир.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "...Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам пардани ушлаб, кўтардилар. Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари бизга кўринган пайтдагидан гўзалроқ манзарани кўрмаганмиз..." (Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Каъб айтади: "Каъб ибн Моликнинг Табукдан қолиб кетган пайтини сўзлаб, бундай деганини эшитганман: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бердим. У зотнинг юзлари шодликдан яшнар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон хурсанд бўлсалар, юзлари ёришиб, худди ойнинг парчасидек бўлиб кетарди. Биз буни шундан билиб олар эдик" (Имом Бухорий ривояти).