Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Бухорога келган сайёҳлар сони 2021 йилда 2,2 миллион нафарга етди. Бунда хорижий сайёҳлар сони 48,9 минг нафардан ошгани кузатилди. Бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан ички туризмда қарийб 8 бараварга, хорижий сайёҳлар сонига нисбатан 3,5 бараварга ортди.
Пандемия шароитига қарамасдан туризм бизнеси бўйича давлатимиз томонидан яратиб берилган имтиёз, қулайликлар туфайли 2021 йилда 78 та янги катта-кичик меҳмонхоналар ишга тушиши ҳисобига уларнинг умумий сони 415 тага етди. Йирик меҳмонхоналар 163 тага, оилавий меҳмон уйлари 197 тага, хостеллар 52 тага ва мотеллар 1 тага етказилди.
ЎзА хабарига кўра, туроператорлар 121 та, гид-экскурсоводлар 252 та, сайёҳлар учун ресторанлар 90 тани, туристик автобус ва микроавтобуслар 281 та, туризм йўл кўрсаткичлари 128 тани, туризм ахборот марказлари 26 тага кўпайган. Вилоятдаги 30 та тадбиркорлик субектларига берилган 79,4 миллиард сўм кредит маблағларининг 18,6 миллиард сўми тўлов муддати 6 ойдан 2 йилгача пролонгация қилинди. 78 та тадбиркорларга 1,2 миллиард сўмлик солиқ имтиёзлари берилди. 27 та тадбиркорга 1,6 миллиард сўмлик ссудалар ажратилди. Янги туризм йўналишларини ўзлаштириш ва амалиётда жорий этиш мақсадида 2 та сайёҳлик ташкилотлари ва 5 та гид-экскурсоводларга жами 35 миллиард сўмлик грант ажратилди.
Хорижий авиакомпаниялар билан олиб борилган музокаралар натижасида Бухоро халқаро аэропортига маҳаллий ва тўғридан-тўғри авиақатновлардан ташқари Россия, Европа, Туркия, Қозоғистон каби мамлакатлардан жами 871 та чартер рейслари амалга оширилди. Таҳлиллар бўйича туризм хизматлари ҳисобига вилоят иқтисодига жами 478,9 миллиард сўм тушум тушган. Бу рақам 2020 йилга нисбатан 4,5 бараварга ошиб, туризм тармоғида 500 нафарга яқин янги иш ўрни яратилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, динимизда рўзадорга ифторлик қилиб бериш катта савоб ишлардан. Ҳатто битта хурмо, ё бир қултум сув, ё бир ҳўплам сут билан бўлса ҳам, рўзадорни ифтор қилдириш катта ажрга сабаб бўлади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деганлар: “Ким рўзадорга ифтор қилиб берса, рўзадор савобича савобга эришади. Лекин рўзадорнинг савобидан ҳеч нарса камаймайди” (Имом Термизий ривояти).
Бугунги кунда ифторлик қилиб беришни ният қилганлар муҳтож қариндош ва қўни қўшниларига пул ёки маҳсулот шаклида ифторликни етказиб берсалар, айни муддао бўлади ва мазкур ҳадиси шарифда зикр қилинган савобга эришадилар.
Лекин шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу иш қанчалик савоби улуғ бўлмасин, рўзадорга ифторлик қилиб берган кишининг зиммасидан рўзани соқит қилмайди. Чунки Рамазон ойида ҳар бир соғлом мусулмон киши рўза тутишлиги фарздир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Сизлардан ким бу ойда (ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин", – деб буюрган (Бақара сураси, 185-оят). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.