“Пиротехника офат келтиради, ёхуд мусулмонни қўрқитиш ҳалол эмас!” номли инновацион дастурлар ва замонавий методларни ўз ичига олган ИНФОГРАФИКА тайёрланди.
Инфографикада пиротехника воситаларининг моддий ва маънавий зарарлари, унинг саломатликка салбий таъсири, Ислом динида инсонни қўрқитиш, зиён етказиш қаттиқ қораланиши, шундай буюмларни қонунга хилоф тарзда ишлаб чиқариш, сотиш ва тарқатиш ҳамда улардан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлишига оид маълумотлар ифода қилинган.
Шунингдек, тарбия ишига мутасадди бўлганлар ва ота-оналарга муҳим тавсиялар баён этилган.
Мобил қурилмалар орқали ҳам фойдаланиш учун инфографиканинг PDF шакли, мавзуга оид видеороликлар ва мазкур фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланган тегишли кодекслар моддаларининг QR кодлари берилган.
Сиз азизлардан ушбу инфографикани кенг тарқатиш орқали нохуш воқеа-ҳодисаларнинг олдини олишга чақирамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Хуш келибсиз, намозхон, рўзадор, тақводор ва Аллоҳдан қўрқувчи аёл!
Хуш келибсиз, иболи, сипо ва вазмин аёл!
Хуш келибсиз, тарбияли, билимдон, онгли ва ақлли аёл!
Хуш келибсиз, вафоли, ишончли, ростгўй ва яхшилиги кўп аёл!
Хуш келибсиз, сабрли, савобдан умидвор ва Аллоҳга тавба қилиб, Унга қайтувчи аёл!
Хуш келибсиз, зикр қилувчи, шукр қилувчи, дуогўй ва ҳушёр аёл!
Хуш келибсиз, Осиё, Марям ва Хадижа розияллоҳу анҳум оналаримизга эргашган аёл!
Хуш келибсиз, баҳодирлар, ботир йигитлар тарбиячиси бўлган аёл!
Хуш келибсиз, қадрини биладиган, ҳаром ишларга нисбатан рашкли ва улардан узоқ аёл!
Доктор Оиз Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан