Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Сентябр, 2026   |   7 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:47
Қуёш
06:06
Пешин
12:17
Аср
16:38
Шом
18:32
Хуфтон
19:47
Bismillah
18 Сентябр, 2026, 7 Рабиъус сони, 1448

Оксфорд университети билан ҳамкорлик ривожланмоқда

09.12.2021   2365   1 min.
Оксфорд университети билан ҳамкорлик ривожланмоқда

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси дунёда етакчи таълим ва тадқиқот муассасаси бўлган Оксфорд университети раҳбарияти ва олимлари билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Оксфорд университети билан Ўзбекистон университетлари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида академик ҳамкорликни йўлга қўйиш, таълим ва ихтисослаштирилган мутахассислар тайёрлаш соҳасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, шу жумладан, Блаватник номидаги давлат бошқаруви мактаби ва Буюк Британия университети ҳузуридаги «Saïd» бизнес-мактабида ихтисослаштирилган дастурлар доирасида муносабатлар ўрнатиш муҳокама қилинди.

Университет проректори Мартин Уильямс Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар таълим, фан ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Тарих, археология, таълим, тиббиёт, зоология, сейсмология, муҳандислик каби соҳаларда алоқаларни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Марказий Осиё тарихига оид қўлёзма ва манускриптлар йиғилган машҳур Бодлеан кутубхонаси билан ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларига эътибор қаратилди.

Оксфорд университети олимлари билан учрашувлар чоғида Марказий Осиёдаги ижобий ўзгаришлар самарасида академик ҳамжамият ўртасида минтақа мамлакатлари тарихи ва замонавий тараққиётини ўрганишга эътибор кучаяётгани таъкидланди.

Марказий Осиёнинг дунё сиёсий харитасидаги нуфузи ва аҳамиятини оширишга хизмат қиладиган қўшма илмий тадқиқотлар ўтказишга қизиқиш билдирилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қувайтлик эксперт: Ўзбекистон ва Қувайтни бой тарихий мерос ва умумий манфаатлар бирлаштиради

18.09.2026   7460   2 min.
Қувайтлик эксперт: Ўзбекистон ва Қувайтни бой тарихий мерос ва умумий манфаатлар бирлаштиради

Қувайтнинг нуфузли “Al-Seyassah”, “Alwakt News” ва “The Times Kuwait” нашрларида қувайтлик эксперт ва жамоат арбоби, Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши Тижорат арбитраж марказининг собиқ бош котиби Тариқ Юсуф аш-Шумаймирийнинг “Самарқанддан Файлакагача: замин цивилизация тилида сўзлаганда номли мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муаллиф жорий йилнинг август ойида юртимизга амалга оширган ташрифи давомида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлгани, бой тарихий-маданий мерос, меъморий обидалар, қадимий бозорлар ҳамда халқимизнинг меҳмондўстлик анъаналари унда катта таассурот қолдиргани ҳақида ёзади.

Мақолада таъкидланишича, Марказий Осиёнинг қадимий шаҳри Самарқанд ҳамда Форс кўрфазидаги тарихий Файлака ороли халқлар ва маданиятларни бирлаштирувчи ўзига хос цивилизацион кўприк вазифасини бажарган. Самарқанд Шарқ ва Ғарбни боғлаган қуруқликдаги карвон йўллари чорраҳаси бўлган бўлса, Файлака денгиз савдо йўлларида муҳим стратегик макон ҳисобланган. Юртимиздаги илм-маърифатга бўлган юксак эҳтиром ва жамоатчилик анъаналари Қувайт жамиятидаги қадриятлар билан муайян муштаракликка эга экани алоҳида эътироф этилади.

Нашрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 17–18 февраль кунлари Қувайт Давлатига амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама муносабатларни кенг қамровли шериклик даражасига кўтаргани таъкидланади. Ташриф якунлари бўйича саноат, авиация, “ақлли шаҳарлар”, соғлиқни сақлаш, туризм, маданият ва санъат каби соҳаларда умумий қиймати қарийб 4,9 миллиард долларлик келишувлар ва инвестиция лойиҳалари пакети шакллантирилди.

Шунингдек, Қувайт Араб иқтисодий тараққиёт жамғармасининг юртимиздаги инфратузилма ва соғлиқни сақлаш лойиҳаларидаги иштироки амалий ҳамкорликнинг муҳим йўналиши сифатида кўрсатиб ўтилади.

Мақола якунида таъкидланганидек, Самарқанд ва Файлака ўртасидаги тарихий муштараклик ҳамда бугунги тўғридан-тўғри авиақатновлар, фаол инвестициялар ва маданий алмашинувлар икки халқ ўртасидаги ўзаро англашув ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари