Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Феврал, 2026   |   7 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:47
Қуёш
07:06
Пешин
12:41
Аср
16:24
Шом
18:11
Хуфтон
19:23
Bismillah
24 Феврал, 2026, 7 Рамазон, 1447

Қашқадарё имом-хатиблар маърифат ёймоқда!

03.12.2021   1066   1 min.
Қашқадарё имом-хатиблар маърифат ёймоқда!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги тизимида фаолият кўрсатиб келаётган таниқли имом-хатибларнинг ҳудудлардаги ташрифи давом этмоқда. Жумладан, имом домлалар масжидлардаги маърифий суҳбатларда масжид ҳудудидаги маҳалла ва таълим муассасаларида бўлиб, аҳоли билан учрашиб, "Турли ёт ғоялар, хуружлардан ёшларни асраш", тинчликнинг қадрига етиш, унинг шукронасини адо этиш каби долзарб мавзуларида суҳбатлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, мазкур ташрифлар давомида имом-хатиблар томонидан маҳалладаги боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ёрдамлар берилди.

Маърифий учрашувлар давом этмоқда.

Қашқадарё вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Рўза 2 нарсани ўргатади

18.03.2024   7625   1 min.
Рўза 2 нарсани ўргатади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз” (Бақара сураси, 183-оят).

Тақво – Рамазон рўзасининг ғоясидир. Яъни рўзадан кўзланган мақсад – тақводир. Бунинг учун банда Аллоҳ таоло ҳаром қилган амаллардан қайтиши, буюрган амалларни адо этиши лозим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Ахир, инсон фақат таомдан ҳамда ичимликдан ўзини тийса-ю, лекин ёлғон сўзлашни, ғийбатни, судхўрликни, одамларнинг обрўсини тўкишни тарк этмасдан рўза тутиши мумкин-ми?!

Рўза бандани нафсига қарши туришга, ғазабини ютишга ва одамлардан етган озорларга сабрли бўлишга ўргатади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Рўза қалқондир. Рўзадор фаҳш сўз айтмасин, жоҳиллик ҳам қилмасин. Агар бирор киши у билан уришмоқчи ёки сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман”, десин».

Рўза бандани Аллоҳ таоло уни ҳамиша кузатиб турганини ҳис қилишга ҳамда ҳар бир ишни фақат холис Аллоҳ учун адо этишга ўргатади.

Шундай экан, рўза фақат таом ва шаробдан тийилиш эмас, балки нафсни тақво билан тарбиялашдир.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта, тақводорлар жаннату анҳорлардадирлар. Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадир” (Қамар сураси, 54-55-оятлар).

 Даврон НУРМУҲАММАД

Рамазон