Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Октябр, 2025   |   24 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:17
Қуёш
06:36
Пешин
12:14
Аср
15:58
Шом
17:45
Хуфтон
18:57
Bismillah
16 Октябр, 2025, 24 Рабиъус сони, 1447

Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтийлари учрашдилар

19.11.2021   3480   3 min.
Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтийлари учрашдилар

 

Бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Қабул маросимида Қирғизистон Республикаси Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Тойганбай Абдикаров ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирок этди.
Дин ишлари бўйича раиси Содиқжон Тошбоев сўнгги йилларда мамлакатларимиз Раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан икки давлат ўртасидаги алоқалар кенгайиб бораётгани, айниқса, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилгани, икки мамлакат уламолари турли анжуманларда, маърифий тадбирларда бирга-бирга иштирок этаётганлари, чегара олди минтақаларда мунтазам аҳоли билан суҳбатлар олиб борилаётганини алоҳида қайд этди.
Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Тойганбай Абдикаров эса Ўзбекистондаги тарихий шаҳарларни зиёрат қилиш катта бахт экани, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши, айниқса малакали диний соҳа ходимлари тайёрлашда Ўзбекистондаги мадрасалар салоҳиятидан фойдаланиш, қадим-қадимдан Ўзбекистон заминидан Ўрта Осиёга илму маърифат таралгани, Имом Бухорий, Имом Термизий каби мўътабар зотларнинг файзу баракоти сабабидан бу диёр мана шундай равнақ топаётгани кабиларга алоҳида урғу қаратди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари икки давлат уламолари Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш ва икки қардош халқ орасидаги дўстликни ривожлантириш, диний идоралар ўртасидаги ҳамкорликни равнақ топтиришда жуда ҳам катта ишлар амалга оширилаётганини сўзладилар.
Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев ҳазратлари Ўзбекистондаги табаррук қадамжолар зиёратидан беҳад мамнун экани, Ҳазрати Усмон Мусҳафи ушбу юртга файз бағишлаб тургани, Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ инсонлар яна етишиб чиқиши ва икки мамлакат дўстлигини янада мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисида сўз юритди.
Қирғизистон Ислом университети ректори Абдишукур Нарматов Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳудди тарихда бўлгани каби Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси каби Марказий Осиёдаги диний идоралар фаолиятидаги каби ҳамжиҳатликни ошириши, уламолар маърифат тарқатишда катта салоҳиятга эга экани, бугунги таҳликали ва мураккаб даврда халқлар, айниқса, ёшларни тўғри йўлга бошлаш жуда ҳам зарурлиги кабиларга урғу қаратди.
Ташриф якунида томонлар эсдалик совғаларини тақдим этдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

“ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян президент Шавкат Мирзиёевга: Менинг икки устозим бор...

16.10.2025   20   1 min.

“ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян президент Шавкат Мирзиёевга:

“Менинг икки устозим бор: бири – валиаҳд шаҳзода, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон ҳазрати олийлари, иккинчиси – сиз, президент жаноби олийлари. Мен сиздан жуда кўп нарсани ўргандим. Сиз – менинг устозимсиз”.

ВИДЕО