МАҚОЛА

Залолатга бошловчи замонавий зоҳирийлар...
 

Интернетнинг ўзбек тилидаги майдонида ўрта асрлардан бери Ислом динини ёт ғоялардан сақлашга хизмат қилиб келаётган мотуридия таълимотига тош отаётган, муборак динимиз таълимотини сохта талқин этиш орқали низо, тортишув ва ихтилоф чиқаришга уринаётганлар кўпайиб қолган.

Диний масалалардаги ихтилофлар ўта ҳассос эканини эътиборга олсак, диндош­ларимизни ҳанафийлик мазҳаби ва мо­туридия ақидаси таълимоти, аксар ула­мо­ларнинг илмий қарашлари асосида диний ихтилофлардан огоҳлантириш ва  улардан асраб-авайлаш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ҳар қандай ихтилоф ислоҳ этиш ёки вайрон қилиш хусусиятига эга. Кўп уламолар саҳобалар, тобеинлар, мусулмонларнинг эҳтиромига сазовор бўлган тўрт фиқҳий мазҳаб ихтилофи мисолида табиий ихти­лофлар яхши ният ва уриниш оқибатида келиб чиқиши ҳамда яхшилик билан тугашини таъкидлайди. Аммо бузғунчи мақ­садларда, сунъий равишда келтириб чиқарилган ихтилофларга вақтида чора кўрилмаса, томонларнинг тажовузкорлигига сабаб бўлиши, тўғри­дан-тўғри зўравонлик даражасига етиши мумкин.

Диний асосдаги ихтилофларни шартли равишда муайян динга эътиқод қилувчи шахс ёки гуруҳлар ўртасида ақида, ша­риат, амалларни бажариш, муқаддас ман­балардаги кўрсатмаларга таяниш ва бошқа масалаларда кескин мунозарали ҳо­латларнинг юзага келиши деб таснифлаш мумкин.

Ислом динида ихтилоф чиқариш ўзлари­дан бошқа мусулмонларни хатокорликда, бидъат ва залолатда, Қуръон ва суннатни тарк этишда айблашда акс этмоқда. Жум­ҳур уламолар ихтилоф чиқараётган тоифа­ларнинг кўзга яққол ташланадиган бел­гиси бемазҳаблик эканини қайд этади. Уламолар ихтилоф  чиқараётганлар Абу Сулаймон Асбаҳоний Зоҳирий (883 й. в.э.) томонидан таъсис этилган, “Зоҳирия мазҳаби” номини олган ҳуқуқий мактаб тарафдорлари сингари Қуръон ва ҳадисларнинг фақат зоҳирига (юзаки маъноларига) амал қи­лишларини таъкидлашади.

“Зоҳирийлар” ҳуқуқий амалиётда Қуръон ва суннатни айнан тушуниш ва талқин қилишни тан олганлар. Улар Қуръон мат­нидаги яширин (мажозий) маънони рад этиб, уни мажозий талқин этиб бўлмайди, деб ҳисоблаганлар. “Зоҳирийлар” усулул фиқҳ (ҳуқуқ асослари) илмига оид маса­лаларда мантиқий усуллар (раъй, истиҳсон ва б.)дан фойдаланишга кескин қарши эди.

Юқоридаги сабабларга кўра, уламо­лар бугунги замонда ихтилоф чиқараёт­ганларни “янги зоҳирийлар” деб ҳам ата­шади. Ихтилофчиларга хос хусусиятлар қуйидагича:

– Қуръонда мажозий маъноларда келган оятларни қандай бўлса, шундай тушуниш ва риоя этиш, Қуръондаги умумий кўрсатма маъносида келган оятлар билан буйруқ сифатида келган оятларни бузиб талқин этиш, оят ва ҳадисларни тушунишда сиртқи маъноларига ёпишиб, ҳарфма-ҳарф таҳлил қилиш ҳамда матнларнинг ортидаги мақсад ва ҳикматларни эътиборга олмаслик;

– маънавий камолот, ота-онага ҳурмат, фарзанд тарбияси, билим олиш, муҳтож­ларга ёрдам бериш, олим-уламоларни ҳурмат қилиш каби асл исломий қадрият­ларга эъти­борсизлик қилиш ва риоя этмаслик, асосий эътиборни шаклга, масалан, тартибсиз соқол қўйиш ва ўз наздларида гўёки исломий ҳи­собланадиган либос кийишга, шунингдек, суратга тушиш, телевизор кўриш, давлат ва халқ байрамларини нишонлашни ман этиш кабиларга қаратиш;

– ўз фикрини тўғри деб ҳисоблаб, ғулувга кетиш ҳамда фикрларига қўшилмаганларга нисбатан ўзларининг “бидъатзалолат”, “залолатдўзах” қоидалари асосида кескин муросасиз муносабатда бўлиш;

– ўзларидан бошқа барча мусулмонларни “фосиқ”, “бидъатчи” ёки “кофир”га чиқариш, дин, мазҳаб ва бошқа масалаларда бепарво бўлиш;

– ўтган улуғ уламоларни танқид қилиш орқали ўзларини уларнинг ўрнига қўйишга ҳаракат қилиш;

– бугунги кун воқелиги, тарихий ва объек­тив қонуниятларни тушунмаслик ва тан олмаслик, масалан, барча мусулмонларни бирлаштирувчи ягона халифалик қуриш каби хом­хаёлни мутаассиблик билан илгари суриш.

Ихтилоф чиқараётганларнинг Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонда бузғунчилик ишлари қаторида қуйидагиларни келтириш мумкин:

– Имом Абу Ҳанифа ва Имом Мотуридий раҳимаҳумаллоҳ ҳақида танқидий фикрлар тарқатиш, расмий диний идора ва масжидларда ишлайдиган уламоларни “сарой муллалари” деб масхара қилиш;

– ҳанафийлик мазҳаби таълимотига зид равишда намозда “омин” лафзини овоз чиқариб айтиш, оёқларни кериб туриш, намозда рукуга бораётганда ва ундан қайтаётганда икки қўлни кўтариш орқали тафриқа чиқариш, суннат намозларни масжидда ўқимаслик, намоздан кейин жамоат билан дуо қилишни, қабристонда ёки ўтганларга атаб тиловат қилишни “бидъат” деб эълон қилиш;

– дунёвий ҳаёт кечираётган фуқароларни, айниқса, давлат бошқарув органлари ходимларини оммавий равишда “куфр”да айблаш ва шу кабилар.

Исломда динни одамларга қийин қилиб ту­шунтириш ва оғир талаблар билан чеклаш, маз­кур масалада ихтилоф чиқариш ман этилган. Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу­дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Ра­сулуллоҳ соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам“Осон­лаштиринглар, қийинлаш­тирманг­лар, хотиржам қилинглар, бездирманглар”, дедилар (“Саҳиҳул Бухорий”, 6125-ҳадис).

Жумҳур уламоларнинг илмий манбаларида, жумладан, марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг асарларида  (“Ихти­лофлар, сабаблар, ечимлар”, 38–64, 227–293- бетлар) ихтилоф чиқараётганларнинг намоз ва бошқа масалалардаги даъволари Ислом таълимотига зид экани муқаддас манбалар, аҳли сунна вал жамоа ақидаси ҳамда ҳана­фийлик таълимоти асосида мустаҳкам ҳужжат ва далиллар билан исботлаб берилган.

Уламолар динда их­тилоф чиқараётган­лардан сақланиш учун суннийлик йўнали­ши ва ҳанафийлик мазҳаби аҳком­ларида маҳ­кам туриш, мутаассиб ва экстре­мистик ғоя­ларга берилмас­лик зарурлиги­ни таъкидлай­ди ва ихтилофчи­ларнинг жа­миятга бузғунчи таъсиридан сақланишда қуйидагиларни тавсия қилади:

– ҳар бир мусулмон аҳли сунна вал жамоа­да бўлиши;

 динни ўрганишда солиҳ мусулмон аждодлар изидан бориш;

 уламоларни ҳурмат қилиш ва уларга эргашиш;

 фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш;

 турли бузғунчи тоифафирқа ва гуруҳ­лардан эҳтиёт бўлиш;

 кишилар ўртасида аҳил-иноқлик ва дўстликни мустаҳкамлаш;

 дин, Ватан ва халқ фойдаси учун хизмат қилиш;

 ихтилофлардан четда бўлиш.

Тарихдан маълумкиқайси халқ ёки жа­миятда ихтилоф ва ўзаро низолар авж олса, улар катта фитналарни келтириб чиқарган ҳамда ушбу ўлка заифлашибохир-оқибат муқаррар таназзулга юз тутганАксинчаошкора ва ботиний фитна ва ихтилофларга қарши илмадолат ва бирдамлик билан қарши турган юртлар барқарор ривожланибдунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрни­ни эгаллаган.

Шу нуқтаи назарданмусулмонлар ақида, шаръий амалларни адо этиш масалаларида уламоларимизга эргашишларижамоадан ажралмасликлариўзларини бузғунчи тои­фалар таъсирига тушибдиний мавзуларда низо ва тортишув чиқаришдан тийишлариихтилофли масалаларнинг ечимини жумҳур уламоларнинг Қуръон ва суннатмотуридия ақидаси асосида ёзилган асарларидаги таҳ­лиллардан, ҳуж­жат-далиллардан топишлари тўғри йўл ҳисобланади.

Ўткир ҲАСАНБАЕВ

Read 887 times

Мақолалар

Top