Мақолалар

Савол: Бу йил ит йили, қурбонлик қилманг. Ҳаром ҳайвон йилида қурбонлик қилинмайди, деган гапни эшитдим. Шу гапнинг асоси борми, илтимос, шу ҳақда маълумот берсангиз. 

Жавоб: Ислом динининг вожиб амалларидан бўлган қурбонликни мучал ҳисоби бўйича ҳаром ҳайвон ит йилида қилиб бўлмайди, дейиш катта хатодир. 

Асрлар оша ўзининг софлиги ва барқарорлиги туфайли эъзоз топиб келаётган муқаддас Ислом динимизни ва унинг аҳкомларини бузиш ёки омманинг ундан юз ўгиришига сабабчи бў­лишнинг оқибати жуда хатарли ва улкан гуноҳ эканини яхши англаб олишимиз керак. 

Ҳадиси шарифда: “Ким менинг номимдан қасддан ёлғон айтса, жойини жаҳаннамдан тайёрлайверсин”, дейилган (Имом Муслим ривояти). 

Демак, бу каби уйдирма ва бўҳтонларга эътибор бермаслигимиз лозим.

 

“Сўраган эдингиз” китоби асосида тайёрланди

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 4489 times
Tagged under

Мақолалар

Top