Дунё янгиликлари

Саудия Арабистонида Ўзбекистон дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари Подшоҳликнинг ҳаж ва умра вазири ўринбосари билан учрашди

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ҳамда Жидда шаҳридаги Бош консули Подшоҳликнинг ҳаж ва умра вазири ўринбосари Абдулфаттоҳ бин Сулаймон Машшот билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Бўлиб ўтган мулоқот аввалида умра амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига келган Ўзбекистон зиёратчиларига яратилаётган шароитлар учун Подшоҳлик ҳукуматига миннатдорлик билдирилди.
Ўз навбатида, ҳаж ва умра вазирининг ўринбосари короновирус пандемиясидан сўнг ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ўз ибодатларини адо этишлари учун давлатимиз раҳбарияти томонидан қаратилаётган эътиборга юқори баҳо берди. Шу билан бирга, Саудия Арабистони Подшоҳлиги томони ўзбекистонлик зиёратчиларнинг сафарлари юқори даражада ташкил этилаётганидан мамнуният изҳор этар экан, мамлакатимиз зиёратчилари ўз ибодатларини тартибли ва Подшоҳликдаги карантин қоидаларини бузмаган ҳолда амалга ошираётганини маълум қилди.
Учрашув чоғида “Ҳаж-2022” мавсумини ўтказиш бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди. Абдулфаттоҳ бин Сулаймон Машшот ҳаж мавсуми бўйича ўз мамлакати ҳукуматининг қарори Рамазон ойига қадар эълон қилинишини билдирди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1061 times

Янгиликлар

Top