Дунё янгиликлари

Aр-Риёддаги “Aл Файсал” араб ислом санъати музейи қайта иш бошлади

Aр-Риёддаги “Aл Файсал” араб ислом санъати музейи ўтган йили таъмирлаш ишлари бошланганидан сўнг 28 500 дан ортиқ коллекцияга яна 36 нодир қўлёзма қўшилган ҳолда қайта очилди. Музей ўзининг доимий галереясидаги дисплейни ҳам янгилади, унда ҳозирда "Aраб-ислом цивилизацияси тарихи" номли 92 та араб-ислом санъати мавжуд.
islam.ru нинг ёзишича, тақдим этилган 36 та қўлёзма олтита бобга бўлинган: “Билимлар саёҳати”, “Минг йиллар аввалги қўлёзмалар”, “Aёллар ва билим туҳфаси”, “Муаллиф қўли”, “Нодир қўлёзмалар” ва “Гутенберг олами” кабилардир.
Музей экспонатлари орасида Қуръон каримнинг XIV асрдаги нусхаси, 1694-йилда Европада босилган Қуръон китоби (Қуръоннинг Европадаги биринчи нусхаси XV асрда Венецияда босилган), 1809 йилда чоп этилган "Миср тавсифи" энциклопедиясининг беш нусхасидан бири, Ибн Халдун томонидан ёзилган “Дарслар китоби” (“Китоб ал-ибар”) нусхаси ва унинг қўлёзмалари ўрин олган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 798 times

Янгиликлар

Top