Дунё янгиликлари

Нигерия Афғонистонга 1 миллион доллар эҳсон қилмоқчи

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Нигериянинг Афғонистон учун 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хайр-эҳсонини маъқуллайди.
ИҲТ Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳанинг айтишича, бундай ташаббус ўз вақтида келиб тушган. Бу Афғонистондаги гуманитар вазиятни юмшатиш ва миллионлаб афғонларнинг эҳтиёжларини қондириш бўйича ташкилотнинг саъй-ҳаракатларига янги туртки бериши шубҳасиз, деди Ҳусайн Иброҳим Тоҳа.
Islam.ru хабарига кўра, ИҲТ барча аъзо давлатлар ва ҳамкорларга Ислом тараққиёт банкида ушбу фонд учун ажратилган банк ҳисобварағи орқали Афғонистон учун гуманитар ёрдам траст фондига қўшилиш ва ўз бадалларини қўшиш чақириғи билан мурожаат қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 812 times

Янгиликлар

Top