Ўзбекистон янгиликлари

Имом-домлалар ва масжид жамоаси билан самимий суҳбат қилинди

Уламоларниг Наманганга ташрифининг иккинчи куни ҳам ўзгача шукуҳ билан бошланди. Жумладан, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ домлалар бугун Тўрақўрғон тумани “Исвахон” жоме масжидига ташриф буюришди.

Бу ерда пешин намозини адо қилингач масжид қавмлари, мўйсафид отахонлар, кенг аҳоли вакиллари ва меҳрга ташна инсонлар билан учрашдилар.

Шунингдек, туманда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом-ноиблар билан учрашиб, соҳа ходимлари олдида турган вазифалар бўйича мулоқот ўтказишди. Суҳбат асносида устозлар ўз панду насиҳатлари ва ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, имом домлаларни бундан шижоат ва ғайратли бўлишга чақирдилар.

Дастлаб, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов йиғилганларга юртимиздаги хайрли ишлар, бўлаётган ислоҳотлар, диний-маърифий соҳодаги нгиликлар ҳақида маълумот бериш билан бирга, бугунги куннинг долзаб мавзулари бўйича маъруза қилдилар, сўнг йиғилган қавмнинг саволларига жавоб бердилар. Мўмин-мусулмонлар ўзларини қийнаб келаётган саволларига мукаммал жавоблар олганларидан қониқиш ҳосил қилганлари ва миннатдорликларини изҳор қилдилар.

Шунингдек, Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ домла ҳам диний-маърифий соҳада қилинаётган хайрли ишлар, диний таълим бўйича бўладиган хуш хабарлар ҳақида маълумот бериб зтилди, жумладан, ёшларнинг илм олишга қизиқтириш, уларга илм йўлида нима шароит бўлса давлатимиз томонидан ҳам халқимиз томонидан ҳам шароитларни яратиш бўйича маърузалар қилиб бердилар.

Суҳбат якунида уламолар Ҳақ таоло юртимизга тинчлик-офият, файзу барака ва тан-сиҳатлик сўраб дуолар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1873 times
Tagged under

Янгиликлар

Top