Ўзбекистон янгиликлари

Хушхабар: “Хўжа Абдураҳмон Авф” масжидига илк ғишт қўйилди

Шу йил 7 январь куни Вобкент туманидаги "Шакаркент" маҳалласида жойлашган “Хўжа Абдураҳмон Авф” жоме масжиди янги биноси пойдеворига илк ғишт қўйилди.

Тадбирда туман бош имом-хатиби Ғолиб домла Очилов, мазкур масжид имом-хатиби Эркин домла Қораев, зиёлилар, маҳалла фаоллари ва нуроний отахонлар иштирок этди.

Мажмуанинг умумий майдони 600 кв/м бўлиб, 1300 ўринли масжид хонақоҳи, кутубхона, омборхона, 24 кишилик таҳоратхона, маъмурий бино ва пештоқли дарвозаларнинг қурилиш лойиҳалар асосида давом эттирилмоқда.

Тадбир иштирокчилари мажмуадаги қурилиш ишларининг уйишқоқлигини юқори баҳолаб, бу ҳайрли ишларга ҳисса қўшаётган азиз инсонларга миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Яратгандан бу маънавий масканнинг тез фурсатда қад ростлашини ва Қиёматга қадар мўмин-мусулмонлар қадами узилмас манзил бўлмоғини сўраб дуо қилишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати 

Read 538 times

Янгиликлар

Top