muslim.uz

muslim.uz

Саудия Арабистони рассомлари жамоаси Макка кўчаларини ўзига хос чиройли қилиш учун бирлашдилар. 14 кундан ортиқ вақт ичида 15 нафар мутахассис Маккани Тоиф Ал-Ҳада билан боғлайдиган Ал-Авалий кўпригини безаб турган 33 метрлик фрескани яратди. Картина араб ҳаттотлигининг замонавий санъатидан фойдаланиш билан ишлаб чиқилди. Сунбули ҳаттотлиги 1900-йилларнинг бошларида турк ҳаттоти Ориф Ҳикмат томонидан яратилган ва Девоний ҳаттотлик услубидан келиб чиққан. Девоний шрифти қачонлардир Усмонли империясининг султонлари томонидан ишлатилган, унинг ҳарфлари силлиқ ва уйғун кўринишга эга эди. Сунбули ёзувларга аниқ ўткир қирраларнинг бериш учун кичик ўзгаришларни киритади.


Islam.ru маълумотларига кўра, Макка муниципалитетидаги ободонлаштириш ва инсонпарварлаштириш бошқармаси бошлиғи Муса бин Сулаймон Ал-Соҳибийнинг айтишича, яқин келажакда бундай картиналар шаҳардаги кўплаб объектларни безаб туради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

— Мен қурилиш ишларида ишлайман. Баъзан раҳбар (прораб) буйруғи билан қурилиш материаллари аслида етарлича олиб келинган бўлса ҳам, тежаб қолинади. Баъзан ишни тезроқ тугатишимизни айтади, натижада чала қилишга мажбур бўламиз. Бундай ҳолларда ишчилар нима қилиши керак? Ўша прорабнинг гуноҳига шерик бўлиб қолмайдими?

— Бу очиқ-ойдин хиёнат ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олдилар. Шунда саҳобалар таҳорат сувига шошилдилар. Кимдир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан тушган сувни юзларига суртди, кимдир ичди, яна кимдир нимадирлар қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нега бундай қиляпсизлар” деб сўрадилар. “Сизга муҳаббат қилганимиз учун” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизларга бир амални айтайми, уни қилсаларингиз Аллоҳ ва расулига муҳаббат қилган бўласизлар ва сизларнинг муҳаббатингиз Аллоҳ ва расулининг наздида мақбул бўлиб, Аллоҳ ва расули ҳам сизларни яхши кўради”, дедилар. “Ҳа, Расулуллоҳ”, дейишди.

“Уч амал бор. Шуни қилсаларингиз Аллоҳ ва расулига муҳаббат қиласизлар, Аллоҳ ва расули ҳам сизларга муҳаббат қилади. Биринчиси, гапирсангиз фақат рост гапиринг. Яъни ҳеч қачон ёлғон гапирманг. Иккинчиси, омонатга хиёнат қилманг. Яъни ҳеч кимса ҳақида маккорлик қилманг. Учинчиси, қўшнингизга яхши муомалада бўлинг” дедилар.

Яна бир ҳадисларида “Мўмин ёлғончи бўлиши мумкин эмас” дедилар. Яна бир ҳадисларида “Мўмин мўминнинг ҳақига хиёнат қиладиган маккор бўлмайди” дедилар.

Афсуски, ҳозирги кунда ёлғон гапириш, бошқаларни молини ноҳақдан қўлга киритиш маҳорат бўлиб қолди. Хусусан, машина бозорларида, мол бозорларида, корхона ва заводларда ва яна ҳозирги тилда айтилганда прораб бўлиб ишловчилар хонадон эгаларига буюртма берганларнинг ҳақини маккорлик билан ўғирлашмоқда. Дўкондан оладиган нарсаларнинг рўйхатини тузиб берилса, дўкончи билан келишиб уй эгасини ҳақини ўмаряпти. Усталар билан тил бириктириб, уй эгасини ҳақини ўмаряпти. Сиз каби ҳунармандлар ўртасига тушиб мижознинг ҳақини ўғирлаяпти. Энг ачинарлиси, ўша уриб қолувчиларни маълум бир йил ўтиб баданига пес тушмоқда, рак касалига дучор бўлмоқда, ўғирлаб едириб катта қилган боласи куйдирмоқда. Қизи эрдан ажрашиб келиб, бузуқлик йўлига кириб кетмоқда. Буларнинг барчасининг гуноҳи эса макр қилганнинг зиммасида қолади. Ишчилар ишни пухта, чиройли қилиб бажаришлари керак. Прорабни бундай йўлдан қайтариб, тўғри йўлга бошлашлари керак. Валлоҳу аълам!

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Вторник, 09 Февраль 2021 00:00

Ким зулм билан бир қарич ерни олса...

Ўнта жаннатий деб башорат берилган саҳобалардан бири Саъид ибн Зайд розиёллоҳу анҳунинг ери бор эди. Арво деган аёл Мадина волийси Марвон ибн Ҳакамнинг олдига бориб у ерни ўзиники эканлигини айтиб даъво киритди. Марвон ибн Ҳакам текшириш учун Саъид ибн Зайд розиёллоҳу анҳунинг уйига одам юбориб Арво ерни даъво қилаётганини айтди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари бўлмиш Саъид розиёллоҳу анҳуга бу гап оғир ботди ва уларга шундай деди:

  “Мени у аёлга зулм қилаяпти деб ўйлаяпсизларми?! Қандай қилиб унга зулм қиламан. Ахир мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким бир қарич ерни зулм билан эгалласа қиёмат куни бўйнига етти қават ер мунчоқ қилиб осиб қўйилади”, деганларини эшитганман. Эй Аллоҳ! У аёл мени зулм қилди деб даъво қилаяпти. Агар у ёлғончи бўлса унинг кўзини кўр қилгин ва қабрини ҳовлисида қилгин!”.

   Аллоҳ таоло Саъид ибн Зайд розиёллоҳу анҳунинг дуосини ижобат қилди.  Арвонинг кўзлари кўр бўлиб қолди. У уйида юрганида ҳовлидаги қудуққа тушиб кетди. Уни чиқариб олишга кишилар қодир бўлмагач унинг устидан тупроқ тўкиб қудуққа дафн қилишди. Унинг қабри ҳовлисида бўлди.

  Бу ҳадисдаги иккита нуқта:

Биринчиси: Мазлумнинг дуосидан қўрқинг. Кофир бўлса ҳам қўрқинг. Энди у мазлум солиҳ бўлиб, саҳоба бўлиб, жаннат башорати берилган кимса бўлсачи?!

   Ким Аллоҳнинг дўстини душман тутса Аллоҳ унга қарши уруш очади. Солиҳ инсонлар ер юзидаги Аллоҳнинг аҳли ва Унинг хосларидир. Аллоҳ ўз аҳлини ва хосларини ташлаб қўймайди.

  Иккинчиси: Инсонларнинг ҳаққи борасида Аллоҳдан қўрқайлик. Аллоҳнинг ҳузурига Аллоҳ билан ўзи ўртасидаги мингта гуноҳ билан бориш, гарданида банданинг ҳаққи билан боришдан яхшироқдир. Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ва авфи билан Ўз ҳаққидан истаса воз кечиши мумкин. Аммо адолати билан бандалар ҳаққини олиб беради.

   Эй меросдаги ака-укалари ҳаққини эгаллаб олганлар! Эй мардикорни ишлатиб ҳаққини бермасдан ҳайдаб юборганлар! Эй гувоҳсиз бировдан қарз олиб ундан тонадиганлар! Эй ёлғон гувоҳлик бериб ҳақни ноҳақ ва ноҳақни ҳақ қиладиганлар! Ўзингизга келинг. Охират маҳкамаси қоим қилиниб самолар ва ернинг Қозиси маҳкамага тортмасидан ҳақларни эгаларига қайтаринг. У ерда доллар йўқ, сўм йўқ. Ўша кунда золим қутилиш учун бутун борлиғини беришга тайёр бўлади. Аммо ундан қабул қилинмайди.

   Бугун амал бор, жазо йўқ. Эртага эса жазо бор, амал бўлмайди. Ҳаром қилинган қонни тўкмасдан, бировга зулм қилмасдан Аллоҳга йўлиққанларга, бировнинг обрўсини тўкмасдан, молини емасдан охиратга борганларга саломлар бўлсин!

Абдулқодир Полвонов

Вторник, 09 Февраль 2021 00:00

Навоийни таниймизми? (Видеолавҳа)

 

Тошкент ислом институти матбуот хизмати

Англиянинг Норвич шаҳридаги мусулмон ошхонаси муҳтожларга бепул иссиқ овқат тарқатади.
2 февраль куни Сент-Огастин кўчасидаги Bombay Spice Bangladeshi and Indian Takeaway тамаддихонаси муҳтож оилалар учун 300 та тушликларни тайёрлади . Islam.ru маълумотларига кўра, Норвич Марказий масжиди ва Ислом жамоатчилик марказига топширилган овқатлар таркибида товуқ таомлар ва гуручли сабзавот карриси бор эди.
"Биз фақат жамият учун, айниқса пандемия муносабати билан бирор бир нарса қилишни хоҳлаган эдик", - дейди акция ташкилотчиларидан бири Сиражул Ислом.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Top