Дунё янгиликлари

Қозоғистон мусулмонлари идораси интернет соҳаси бўйича концепция қабул қилди

Жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари Қозоғистонда фаолият олиб бораётган матбуот котиблари ва ахборот сайтлари раҳбарлари учун соҳани ривожлантириш мақсадида икки кунлик ўқув семинари ташкил этилди.

Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбай ҳожи Ўраз семинар қатнашчилари ишига омад тилаган.

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси интернет шўбаси раҳбари Мурат Манапули ҚМИнинг махсус концепциясини барчага таништирди. Ушбу концепциянинг мақсади интернет соҳасида фаолиятни ривожлантириш экани айтилди.

Мuftyat.kz нашрининг хабар беришича, семинар сўнггида кўплаб таклифлар билдирилган ҳамда уларни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

2268 марта ўқилди

Янгиликлар

Top