Ўзбекистон янгиликлари

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси чегарадош ҳудудга ташриф буюрди

Бугун, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Б.Разов Қўнғирот тумани бош имоми Р.Умаров шериклигида Нукус шаҳри марказидан 450 км узоқликдаги, қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган «Қорақалпоғистон» посёлка фуқаролари йиғинидаги «Бердақ бобо» жоме масжидига ташриф буюрди. Масжидда жамоат билан тинчлик – олий неъмат, юртимиздаги инсон марфаатлари учун амалга оширилаётган ислоҳатлар, фарзанд тарбияси мавзуларида суҳбатлашди ва «Ота-онага яхшилик – улкан савоб!» мавзусида маъруза қилди.

Ташриф давомида «Қорақалпоғистон» посёлка фуқаролари йиғини идорасида аҳоли билан учрашиб, тинчлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик мавзусида баёнат қилди. Икки оилага қозиёт ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотларидан моддий ёрдам берилди.

Шундай олис ҳудудда меҳнат қилаётган инсонлар жумладан «Бердақ бобо» жоме масжиди имом-хатиби Е.Кусутов ва «Қорақалпоғистон» посёлка фуқаролари йиғини раиси Қ.Қошимбетоваларга Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти томонидан ташаккур билдирилди ва эсталик совғалар топширилди.

 

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти

300 марта ўқилди

Янгиликлар

Top