Дунё янгиликлари

Буюк Британияда мусулмон маданияти фестивали бўлиб ўтмоқда

Nottingham шаҳридаги мусулмонларнинг ислом маданияти фестивали шаҳарнинг форрест майдончаси ҳудудида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда iqna хабар беради.

Ушбу маросим Керимий хайрия жамғармаси томонидан ўтказилди. Бу маросим 2014 йилдан буён «Nottingham байрам фестивали» деб номланган.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ушбу фестивал барча оила ва турли дин вакиллари томонидан ижобий қарши олинди. Байрамнинг мақсади - кўнгилочар ва маданий тадбирлар, кичик бозор орқали ижтимоий ҳамжиҳатликни рағбатлантиришдан иборатдир.

Бундан ташқари, фестивалда исломий юртлардаги кийим-кечак, идиш-товоқ, заргарлик ва адабиётга оид дастурлар намойиш этилмоқда. Керимий хайрия жамғармаси маслаҳатлар бериш, болалар ва катталарни билимга йўналтириш, спорт тадбирлари ва маҳаллий жамоаларда динлараро ҳамкорликни ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда.

Ўтган йилги фестивалда иштирок этган ишчи партияси депутати Норрис шундай деди: «Жамиятимизнинг Ислом динига хайрихоҳ бўлиши ва бу масалада билимга эга бўлиши муҳим саналади. Бу фестивалда қатнашиб завқ олдим ва ўйлайманки бу воқеа жуда фойдали бўлади».

Статистик маълумотларга кўра, Nottingham шаҳрида 30 минг мусулмон яшайди ва 32 та масжид фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1996 марта ўқилди

Янгиликлар

Top