Дунё янгиликлари

Саудия “Харамайн Экспресс” тезюрар поездлари қатнови қайта тикланади

Саудия Арабистонида 31 мартдан коронавирус-19 пандемияси туфайли тўхтатиб турилган “Харамайн-экспресс” тезюрар поездлари яна иш бошлайди, хабар бермоқда mynamaz.ru. Бу ҳақда Қироллик темир йўлининг расмий Twitter аккаунтида хабар берилди.

“Харамайн Экспресс” поездлари Жидда, Макка ва Мадина ўртасида қатнайди.

Ўтган йилнинг 21 мартида коронавируснинг тарқалиши бошланиши билан саёҳатни тўхтатиш ҳақидаги қарор қабул қилинганидан сўнг, темир йўл маъмурияти “Харамайн Экспресс” поездида саёҳат қилишни истаган барча мижозлар кейинги душанба кунидан бошлаб веб-сайт орқали бронлаб қўйиш ва чипта олишлари мумкинлигини тасдиқлади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуоти хизмати

1245 марта ўқилди

Янгиликлар

Top