Дунё янгиликлари

АҚШ президентига тегишли тарихий Қуръон тақдим этилди

АҚШнинг 3-Президенти (1801-1809 йиллар) Томас Жефферсонга тегишли Қуръоннинг тарихий нусхаси Expo 2020 Dubai кўргазмасидаги америка павильонида намойиш этилди.

"У #USAP павильонида "Ҳаёт, эркинлик ва келажакка интилиш" мавзуимизнинг ажралмас қисми сифатида намойиш этилади", – дейилади Дубайдаги «Экспо-2020» кўргазмаси америка павильонининг ижтимоий тармоқдаги расмий аккаунтида.

Жефферсон Қўшма Штатларнинг асосчиларидан бири бўлиб, Мустақиллик Декларациясининг асосий муаллифи сифатида кенг танилган.

1734 йилги Қуръоннинг икки жилдли нашри, шунингдек, Макканинг рамкали харитаси Конгресс кутубхонасидан тўрт дюймли қоплама ва алоҳида патнислар билан буюртмага тайёрланган ёғоч яшикда берилган.

Islam.ru хабарига кўра, қўриқлаш ва хавфсизлик ходимлари Дубайдаги бутунжаҳон тадбири йўлида тарихий артефактларга ҳамроҳлик қилишди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

241 марта ўқилди

Янгиликлар

Top