Дунё янгиликлари

Бангладеш раҳбари ислом цивилизациясини қайта тиклаш мумкинлигини таъкидлади

   Бангладеш Бош вазири Шайха Ҳасина мусулмон оламига Ислом умматининг илмий кашфиётлар ва ютуқлар бўйича катта мероси борлигини эслатиб, буни қайта тиклаш учун илм-фан ва технологияга кўпроқ маблағ ажратишга чақирди.

“Мусулмонлар бир пайтлар илм-фан, техника, адабиёт ва маданиятда ўзларининг илғор эканлигини намойиш этган. Лекин нега мусулмонлар ҳозир ўзларининг шонли ўтмишларидан анча орқада? Биз буни таҳлил қилишимиз керак”, - деди Бангладеш раҳбари. Ушбу хабарни “Islamnews” матбуоти “Aнадолу” агентлигига таяниб маълум қилган..

  Бош вазирнинг сўзларига кўра, жаҳон миқёсида мусулмонлар катта молиявий бойликка эга, мусулмон мамлакатларида мафкуравий бирликнинг йўқлиги Ислом цивилизациясининг заиф томони ҳисобланади.

“Биз, мусулмон халқлари, илм-фан ва замонавий технологияларни ривожлантириш учун ушбу манбалардан фойдаланиш орқали йўқолган меросимизни қайта тиклашимиз мумкин”, деди Шайха Ҳасина.

 Бангладеш ҳукумати раҳбари Ислом Технология университетида ва  Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шундай фикр билдирди.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

 

465 марта ўқилди

Янгиликлар

Top