Дунё янгиликлари

Муфтий Шайх ҳазратлари "Кўкча оқтепа” жоме масжидига ташриф буюрадилар

Бугун, 6 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги “Кўкча Оқтепа” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларнинг гўзал қироатлари ва муфтий Шайх ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

Масжид локацияси

Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

607 марта ўқилди

Янгиликлар

Top