Дунё янгиликлари

Aвстралия масжидларида биринчи ёрдам кўрсатиш ўргатилмоқда

Aвстралия масжидларида кардиопулмонер реанимация кўникмаларини ўрганишни хоҳлайдиган кишилар учун шошилинч тиббий ёрдам курслари ўтказилади

45 ёшли австралиялик мусулмон Мисбаҳ Ислом иш жойида тўсатдан йўталаётгани, кўкрагининг чап томонида сиқилиб қолганини ва ҳамкасбидан тез ёрдам чақиришни сўраганини эслайди. Мисбаҳнинг юраги тўхтаб қолган, бироқ шифокорлар унинг юрагини қайта ишга туширишга муваффақ бўлган ва мусулмон омон қолган.

Бу воқеадан сўнг Мисбаҳнинг бутун оиласи биринчи тиббий ёрдам курсларида қатнашди ва у ҳам маҳаллий масжидда шундай курслар ташкилотчиларидан бирига айланди.

Aвстралия ислом тиббиёт ассоциациясига қарашли шифокорлар масжид ходимларига дефибрилатордан фойдаланиш ва юрак-ўпка реанимацияси кўникмаларини ўргатмоқда, деб ёзади IslamNews AВC телеканалига таяниб.

Доктор Умар Шарифнинг сўзларига кўра, бундай курсларни тугатгандан сўнг австралияликлар ҳушидан кетаётган кишиларга яқинлашиб, қўрқмасдан ва иккиланмасдан биринчи ёрдам кўрсатишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

555 марта ўқилди

Янгиликлар

Top