Янгиликлар

Саҳродаги ажабтовур шаҳарча

Дубайда ажабтовур эко-шаҳарча Desert Rose кўринишида барпо қилиниши режалаштирилган. Мутахассисларнинг айтишича, ушбу шаҳарча мактаблар, савдо мажмуалари, шифохоналар, маҳаллий аҳолига мўлжалланган турар жойлардан ташкил топади.

Ушбу шаҳарчада деярли барча хизматлар электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Шаҳарчадаги биноларнинг тепасига шаҳарчани ёритишга мўлжалланган қуёш батареялари ўрнатилади. Шунда гул шаклидаги шаҳарча, қоронғу тушиши билан ажойиб манзара ҳосил қилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ажойиб шаҳарча, 160 минг кишига мўлжалланган бўлиб, кейинчалик янада кўпроқ одамларни қабул қилиши айтилмоқда.

Илҳом МАЪРУПОВ

таржимаси

5873 марта ўқилди

Янгиликлар

Top