Ўзбекистон янгиликлари

Уламолар фарғонада (Фотолавҳа)

Аввал хабар берилганидек, юртимизнинг таниқли уламолари вилоятимизга етиб келишди.

Бугуннинг ўзида шом ва хуфтон намозлари давомида Фарғона шаҳридаги жоме масжидларда уламолар иштирокида намозхонлар билан учрашув, юзма-юз мулоқотлар бошланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, котибият бўлими мудири Муҳаммад Аюб домла Ҳомидовлар "Тоййиба" ва "Аҳмаджон қори" масжиди жамоаси билан учрашган бўлса, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Музаффар Комилов ва Аброр Мухтор Али домла эса "Нур" ва "Муҳаммад авлиё" масжиди жамоаси билан мулоқот ўтказдилар.

Мулоқот давомида мўмин-мусулмонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олмоқдалар.

 

1531 марта ўқилди

Янгиликлар

Top