Ўзбекистон янгиликлари

Амир Темур ҳақида сериал Туркия билан ҳамкорликда олинади

Ўзбекистон кинематография агентлигида Туркиянинг “Altınkesit” кинокомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.

Ўзбек ва турк киноижодкорлари иштирокидаги учрашувда янги — “Соҳибқирон Амир Темур” тарихий сериали ҳақида сўз борди.

Эндиликда суратга олиниши кутилаётган “Соҳибқирон Амир Темур” сериалининг илк лойиҳаси тақдим этилди.

Шунингдек, учрашув давомида иккала томоннинг ҳам янги кинолойиҳа бўйича фикрлари тингланиб, таклифлар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

990 марта ўқилди

Янгиликлар

Top