Ўзбекистон янгиликлари

“Абу Сахий” масжидида илк жума намози ўқилди (Фотолавҳа)

Бугун, 8 апрель куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Абу Сахий” даҳасидаги “Абу Сахий” масжидининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, мутасадди вакиллар, ҳожи оталар, тадбиркор-савдогарлар, маҳалла фаоллари ва ҳудуд аҳли қатнашди.

Маросим давомида Ҳомиджон қори Ишматбеков мўмин-мусулмонларни янги жоме билан мубарокбод этиб, улуғ Рамазони шарифнинг илк жума куни жоменинг очилиши катта хурсандчилик бўлгани, Ҳақ таолодан ушбу масжиднинг мўмин-мусулмонларга то қиёматга қадар хизмат қилишини, унинг очилишига ҳисса қўшган инсонлар рози бўлишини, бундай хайрли ишлар бардавомлигини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов ушбу вазифадан ажралмаган ҳолда "Абу Сахий" жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.

Маросимдан сўнг намозхонлар янги жоме масжидда илк жума намозини адо этдилар.

Аллоҳ таоло ушбу масжидни халқимизга муборак қилиб, бундай хайрли ишларни бардавом айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

1801 марта ўқилди

Янгиликлар

Top