Ўзбекистон янгиликлари

ИШЧИ ГУРУҲ: ҲАЖ ИБОДАТИГА ҚИЗҒИН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

?Бутун дунёдан Маккаи мукаррамага ҳаж қилиш учун борган зиёратчилар бугун-эрта улуғ ибодатнинг асосий амалларини бажаришга киришадилар. Хабар бериб келаётганимиздек, ишчи гуруҳи вакиллари, элликбоши ҳамда шифокорлар томонидан зиёратчилар учун ҳаж амаллари адо этиладиган Мино, Арофат ва Муздалифа водийларига йўл олишлари олдидан мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

❗️Айниқса, ҳажнинг фарз, вожиб ва суннат амаллари ҳамда дуолар қабул бўладиган манзиллар ҳақида батафсил маълумотлар бериляпти.

?Шунинг билан бирга мутахассислар зиёратчиларнинг саломатлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, овқатланиш рационига қатъий амал қилиш, иссиқ иқлим шароитини инобатга олиш ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш каби жиҳатларга ҳам алоҳида урғу қаратишмоқда.

? Таъкидлаб ўтиш лозимки, ишчи гуруҳининг маълум аъзолари Мино, Арофат ва Муздалифа водийларида бир муддат аввалдан бўлишиб, бўлғуси ҳожиларимизнинг ҳаж амалларини бекаму кўст бажаришлари учун зарур имконият ва шароитларни ҳозирлашган.

#Haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar

680 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top