Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҳазратлари ва мўмин-мусулмонларга Қурбон ҳайити табриклари келмоқда

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари номига ва юртимиз мўмин-мусулмонларига хориждаги бир қатор диний идоралар раислари, нуфузли ташкилотлар раҳбарлари ва дипломатик корпуслар вакилларидан эзгу тилаклар билдирилган самимий табриклар келмоқда.

Жумладан, қуйидаги муфтийлар ва элчилар номларидан келган:
– Россия Федерацияси мусулмонлар диний бошқармаси, Россия муфтийлар кенгаши раиси, муфтий Шайх Равиль Ғайнутдин;
–Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозода;
– Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули Утпинов;
– Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев;
– Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода;
– Россия марказий диний идораси раиси, муфтий Шайх Талъат Тожиддин
– Россия мусулмонлари диний жамоасининг раҳбари, Москва муфтийси Альбир ҳазрат Крганов;
– Санкт-Петербург ва Россиянинг Шимоли-Ғарбий минтақаси мусулмонлари Диний бошқармаси раиси Муфтий Ҳазрат Панчеев;
– Сурия Вақфлар вазирлиги;
– Саудия Арабистони, Кувайт ва Фаластин каби давлатлар элчилари номидан табриклар келди.

? Қутловлар келиши давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

668 марта ўқилди

Янгиликлар

Top