Ўзбекистон янгиликлари

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ёлғон хабар тўғрисида

? Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистонида ўтказилган Қуръон мусобақасида самарқандлик қори биринчи ўринни эгаллаб, бош соврин 800 минг АҚШ доллари соҳиби бўлди, деган мазмундаги ёлғон хабарлар кенг тарқатилмоқда.

? Ундаги маълумотлар асоссиз бўлиб, айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари фейк хабар тарқатиш орқали кенг жамоатчилик диққатини чалғитишга уринмоқдалар.

✅ Маълумотлар ўрганилганда, 2023 йил 7 апрель куни Саудия Арабистонида Қуръон ва азон мусобақаси бўлиб ўтгани ва унда аслида Эрон давлати фуқароси Юнус Шоҳмуродий тиловат йўналишида 1-ўринни қўлга киритгани маълум бўлди. Шунингдек, кенг тарқатилган Қуръон қироати акс этган видеолавҳа ҳам айнан ушбу эронлик қорига тегишли экани ўз тасдиғини топди.

? Таъкидлаш керакки, асоссиз, ёлғон ва ҳақиқатдан йироқ бўлган хабарларни улашиш ва одамларни асл вазиятдан чалғитиш Ислом динида гуноҳи кабира ва амалдаги қонунчиликда эса жавобгарликка сабаб бўлади.

✅ Шундай экан, ижтимоий тармоқлардаги ҳар қандай хабарларни тарқатиш, оммага етказишда ҳушёрликни ошириш, аввало, маълумотлар аниқлиги, ишончлиги ва расмий манбадан олинганига катта эътибор қаратишни алоҳида таъкидлаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

628 марта ўқилди

Янгиликлар

Top