Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазратга янги ўринбосар тайинланди

Шу йил 23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Миср Араб Республикасининг Қоҳира давлат университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ўз фаолияти давомида Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори, кафедра мудири вазифаларида меҳнат қилган.

Сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов 2023 йил январь ойидан ҳозирга қадар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Аллоҳ таоло Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқовга янги лавозимдаги фаолиятида муваффақиятлар ато қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

997 марта ўқилди

Янгиликлар

Top