Ўзбекистон янгиликлари

Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” мадрасасига янги мудир тайинланди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти педагоглари жамоасининг ҳам мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Шамшетдин Бауатдинов Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти мудири вазифасидан озод этилди. Мазкур лавозимга Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Қарақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалининг ўқув ишлари бўйича инспектори Жалалатдин домла Абдиразаков тайинланди.

Маълумот ўрнида, Жалалатдин домла Абдиразаков Бухоро шаҳридаги “Мир-Араб” мадрасаси, Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти ва Қорақалпоқ давлат университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолияти давомида “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” мадрасаси ўқитувчиси, мудир ўринбосари каби вазифаларда кўп йиллар меҳнат қилган.

Жалалатдин домла Абдиразаковга мудир вазифасида иш фаолиятни янада ривожлантириш, таълим-тарбия ишларини такомиллаштириш ва талабалар илм салоҳиятини оширишда Ҳақ таолодан куч-қувват тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

754 марта ўқилди

Янгиликлар

Top